Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 7 декабрь ҳолатига бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидаги нархларда сотилган:
- суякли мол гўшти (1 килограмм) — 48 минг–78 минг сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 55 минг– 91 минг сўм;
- картошка (1 килограмм) — 3 минг–6 минг сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 2500–6 минг сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 2 минг–5,5 минг сўм;
- тухум (10 дона) — 10 минг–17 минг сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 6 минг–27 минг сўм;
- ўсимлик ёғи (1 литр) — 16 минг 500–30 минг сўм;
- шакар (1 килограмм) — 11 минг–15 минг сўм.


