Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистонда 1—18 декабрь кунлари бозорларда қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари бўйича таҳлил эълон қилди

Фото: «Зелёный базар»

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 1—18 декабрь кунлари давомида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўзгариши юзасидан таҳлилий маълумот эълон қилинди.

Маълум бўлишича, бу давр мобайнида бозорда саримсоқ пиёз 2 750 сўмга, банан 2 500 сўмга, апельсин 1 000 сўмга, лавлаги 500 сўмга арзонлаган.

Шунингдек, булғор қалампири (қизил) 5 500, булғор қалампири (яшил), нок (маҳаллий) 4 000 сўмга, олма (импорт), нок (импорт) ва нўхат 2 500 сўмга, помидор (қизил) ҳамда гуруч (аланга) 1 000 сўмга, карам, мош ва пиёз 500 сўмга ошган.

Давлат божхона қўмитасининг тезкор маълумотларига асосан, умумий қиймати 65,5 млн АҚШ долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млн АҚШ доллари кўп) жами 85,2 минг тонна (3,6 минг тонна кам) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Хусусан, мазкур даврда 16 минг тонна узум, 11,9 минг тонна хурмо, 11 минг тонна мош, 7,1 минг тонна ловия, 7,4 минг тонна пиёз, 3,9 минг тоннадан қуритилган мева, 3,4 минг тонна помидор, 2,6 минг тонна гулкарам ташқи бозорларга етказиб берилган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 14,4 млн АҚШ доллари (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 минг доллар кам) қийматидаги жами 54,8 минг тонна (20,6 минг тонна кам) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, 29,4 минг тонна картошка, 6,9 минг тонна мандарин, 6,7 минг тонна банан, 5,7 минг тонна пиёз, 1,1 минг тонна апельсин ҳамда 785 тонна киви импорт қилинган.

Тезкор маълумотларга асосан, «Қўйлиқ» бозорига ҳудудлардан жами 11,2 минг тонна, хусусан, 5,2 минг тонна картошка, 4,7 минг тонна пиёз, 479 тонна карам ва 840 тонна сабзи келтирилган. Хусусан, ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда:

  • Самарқанддан 949 тонна, Тошкент вилоятидан 602 тонна картошка;
  • Жиззахдан 1 499 тонна, Тошкент вилоятидан 1 313 тонна ва Самарқанддан 1 280 тонна пиёз;
  • Тошкент вилоятидан 479 тонна карам;
  • Қашқадарёдан 473 тонна, Сурхондарёдан 165 тонна, Тошкентдан 120 тонна, Бухородан 82 тонна сабзи етказиб берилган.

Шунингдек, «Қўйлиқ» бозорига Қозоғистондан 2 916 тонна, Қирғизистондан 556 тонна ва Россиядан 72 тонна картошка ҳамда Қозоғистондан 598 тонна пиёз келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига жами 226,5 тонна, шу жумладан, 206,5 тонна мол гўшти ва 20 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.