Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 11 ойлик ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-ноябрь ойларида ташқи савдо айланмаси 50 млрд долларни ташкил қилди. Шундан 17,4 млрд доллари экспорт, 27,6 миллиард доллари импорт ҳиссасига тўғри келади

import / export marked on folder with documents

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-ноябрь ойларида 50 миллиард долларга тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 50 миллиард долларга тенг бўлган. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,8 миллиард долларга ёки 18 фоизга ошган.

Ташқи савдо айланмаси — 50 миллиард доллар:

Экспорт — 17,4 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 13,8 миллиард доллар;
  • хизматлар  — 3,6 миллиард доллар.

Импорт — 27,6 миллиард доллар:

  • маҳсулотлар — 25,3миллиард доллар;
  • хизматлар  — 2,3 миллион доллар.Сальдо – 10,2 млрд.