Илон Маск йил бошидан бери қарийб 122,6 млрд доллар йўқотди
Америкалик миллиардер 2021 йил топган умумий даромадидан сезиларли даражада йўқотишга дуч келди. Натижада Маск дунё бойлари рўйхатида 2-ўринга тушиб қолди
Tesla, SpaceX ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маск 2022 йилда қарийб 122,6 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, йўқотиш эса унинг 2021 йилда топган бойлигидан ҳам кўп. Маълумотларга кўра, Илон Маск айнан 2021 йилда энг кўп бойлик орттирган.
Йўқотишлардан кейин тадбиркорнинг бойлиги 147,7 миллиард долларни ташкил этади. Forbes журналининг 2021 йил 17 декабрь ҳолатига кўра, Маскнинг бойлиги 245,1 миллиард долларга баҳоланган. 2021 йилнинг 1 ноябрида тадбиркор тарихдаги энг бой одам бўлиб, унинг бойлиги кейин 311 миллиард долларга етди.
Bloomberg хабар беришича, Илон Маск миллиардерлар рейтингида 2-ўринни эгаллаб турибди. 1-ўринда Louis Vuitton компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арно 161 миллиард доллар бойлиги етакчи бўлиб турибди.