Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Qeshm Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйди

Эроннинг Qeshm Air компанияси Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.

22 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:53 да Эроннинг Qeshm Air авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Теҳрон — Тошкент — Олмаота — Теҳрон йўналиши бўйича учган Airbus A300−600 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Парвозларнинг очилиши Ўзбекистон ва Эрон раҳбарияти ўртасида — сентябрь ойида Эрон ислом республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг мамлакатга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар самараси ҳисобланади.

Хусусан, ташриф давомида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида, бир қатор виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва сайёҳлик оқимини кучайтиришга қаратилган, туризм соҳасида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.