Дунёнинг энг бой одамлари 2022 йилда қарийб 2 трлн доллар йўқотди
Йил бошидан бери Илон Маск 115 млрд доллар йўқотган, Цукербергнинг бойлиги 78 млрд долларга камайган. Шунингдек, дунё миллиардерларининг умумий бойлиги 13,8 трлн доллардан 11,9 трлн долларга тушган
Дунёнинг энг бадавлат миллиардерлари 2022 йилда 1,9 трлн доллар йўқотган. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Қайд этилишича, 9 декабрь ҳолатига кўра, дунё миллиардерларининг умумий бойлиги 13,8 трлн доллардан 11,9 трлн долларга тушган. 2022 йилда уларнинг сони ҳам 2 671 тадан 2 523 тага камайган.
Бундан ташқари, Сэм Бэнкмен-Фрид ва Кане Уэст каби машҳур номлар ҳам миллиардерлар сафидан чиқиб кетишди. 2022 йилда умумий ҳисобда 1 триллион доллар йўқотган 300 та технологик миллиардерлар энг кўп зарар кўрди.
Компаниялар харажатларни қисқартиришмоқда, ишчиларни ишдан бўшатишмоқда ва жамоатчиликка чиқишдан бош тортишмоқда. Жумладан, йил бошидан бери Аmazon акциялари деярли 50 фоизга тушиб кетди.
Alphabet акцияларининг 36 фоизга тушиб кетиши фонида Ларри Пейж ва Сергей Бриннинг бойликлари 40 млрд долларга камайган. Microsoft ациялари 27 фоизга арзонлашди ва Билл Гейтс ва собиқ бош директор Стив Балмернинг соф бойлиги пасайди. Марк Цукерберг 2022 йилда тахминан 78 миллиард доллар йўқотди, чунки Meta акциялари 66 фоизга арзонлашган.
2022 йилда энг кўп йўқотиш Илон Маскда кузатилди. Tesla компанияси асосчисини ортда қолган вақт давомида 115 млрд доллардан кўп маблағ йўқотди ва дунё миллиардерлари рўйхатида 2-ўринга тушиб кетди.
Шунингдек, 2022 йилда энг кўп америкалик миллиардерлар зарар кўрган. Уларнинг йўқотишлари 660 миллиард долларга етган. Хитойлик миллиардерлар эса 620 млрд доллар йўқотган.