Дунёнинг энг бой криптомиллиардерлари март ойидан бери 116 млрд доллар йўқотди
Қайд этилишича, FTX криптобиржаси раҳбари, криптомиллиардер Сэм Бэнкман-Фрид фирибгарликда айбланмоқда
Криптовалюталарда бойлик орттирган энг бой крипто-тадбиркорлар март ойидан бери жами 116 миллиард долларга яқин шахсий бойликларини йўқотган. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Қайд этилишича, криптовалюталарда бойлик орттирган 17 нафар энг бадавлат миллиардернинг умумий бойлиги март ойидан бошлаб тўққиз ой ичида тахминан 116 миллиард долларга камайди. Улардан 15 нафари бу даврда бойликларининг ярмидан кўпини йўқотди.
Binance биржаси асосчиси ва бош директори Чанпэн Чжаонинг бойлиги баҳорда дунёнинг энг бой крипто-миллиардери деб эътироф этилган. Март ойидан бери тадбиркорнинг капитали 65 миллиард доллардан 4,5 миллиард долларгача камайган. Қайд этилишича, Чжао Сэм Бэнкмен-Фриднинг FTX криптобиржаси қулаши оқибатлари туфайли бойлигини йўқотган.
АҚШнинг энг йирик криптовалюта биржаси бўлган Coinbase асосчиси Брайан Армстронг март ойидан бери 6 миллиард доллардан 4,5 миллиард долларга пул йўқотган.
Криптовалюталарда бойлик орттирган 15 нафар энг бадавлат миллиардернинг умумий бойлиги крипто бозори қулаган уч ой ичида 61,4 миллиард долларга камайган.