Украиналик миллиардерлар уруш бошланганидан бери қанча бойлик йўқотгани маълум бўлди
Собиқ Президент Пётр Порошенко миллиардерлар рўйхатидан чиқиб кетди
Уруш оқибатида украиналик миллиардерларнинг бойлиги миқдори сезиларли даражада камайган. Бу ҳақда Forbes Ukraine хабар берди.
Қайд этилишича, уруш оқибатида украиналик ишбилармонларнинг умумий бойлиги 20 миллиард доллардан кўпроққа қисқарган. Уларнинг умумий бойлиги 22,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Энг катта йўқотиш «Метинвест» кон-металлургия компанияси эгаси, бизнесмен Ринат Ахметовда қайд этилган. Аҳметовнинг бойилиги 11 ой давомида 13,7 млрд доллардан 4,4 млрд долларгача камайган. Шунга қарамай, Ахметов Украинанинг энг бадавлат фуқаролари рейтингида етакчилик қилмоқда.
Шунингдек, Максим Литвин ва Алексей Шевченконинг бойлиги қарийб 40 фоизга камайиб, 4 миллиард доллардан 2,3 миллиард долларга тушган. Улар мос равишда рейтингнинг 2 ва 3 поғоналарини эгаллаб турибди.
Ринат Аҳметовнинг бизнес ҳамкори Вадим Новинский бойлиги 3,5 млрд доллардан 1 млрд долларгача, собиқ Украина президенти Пётр Порошенко эса миллиардерлар рўйхатини тарк этган. Порошенконинг умумий бойлиги 1,6 млрд доллардан 730 млн долларга камайган.