Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Россиялик миллиардерлар Украина уруши бошлангандан бери қанча маблағ йўқотгани маълум бўлди

Дунёнинг 500 нафар бой инсони бир йил ичида 1,4 трлн доллар йўқотди. Шунингдек, россиялик миллиардерлар ҳам февраль ойи охиридан бери 93 млрд доллардан ортиқ зарар кўрган

Фото: Reuters

Россиялик миллиардерлар февраль ойи охиридан бери 93 миллиард доллардан ортиқ зарар кўрган. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, Ер сайёрасининг энг бой одамлари рўйхатидан фақат биринчи 500 нафар тадбиркор бир йилда деярли 1,4 триллион доллар йўқотди. Шу билан бирга, Илон Маск (Tesla ва SpaceХ раҳбари), Жефф Безос (Аmazon асосчиси), Чангпенг Чжао (Binance крипто биржаси асосчиси) ва Марк Цукерберг (Meta асосчиси) 392 миллиард долларга яқин зарарни ташкил этади. Февраль ойидан бери украиналик энг бой 20 миллиардернинг бойлиги ҳам камайди, Forbes’нинг Украина нашри шундай хулосага келди. «Метинвеста» ва ДТЕК хўжайини Ринат Ахметов энг бадавлат украиналик бўлиб қолди, бироқ унинг активлари қиймати 13,7 миллиард доллардан 4,4 миллиард долларга тушди. Собиқ президент Пётр Порошенко миллиардерлар рўйхатини тарк этди, унинг бойлиги 1,6 миллиард доллардан 730 миллион долларга камайди.