Сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири, SpaceX, Tesla ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маск тарихда 200 миллиард доллар йўқотган биринчи шахсга айланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, Маскнинг соф бойлиги Tesla акцияларининг пасайиши туфайли 137 миллиард долларгача қисқарган. Маскнинг энг юқори чўққиси 2021 йил 21 ноябрида қайд этилган – ўшанда у 340 миллиард долларга баҳоланган.
Охирги ҳафтада Tesla нархи 85 миллиард долларга тушиб кетди, компаниянинг бозор капиталлашуви 390 миллиард долларга тушди. Агар бир йил ичида компания қиймати уч баробарга пасайди, январда у 1,2 триллион долларга баҳоланган эди.
2021 йилда Илон Маск дунёда бойлиги 200 миллиард долларга етган иккинчи одамга айланди. Бундай кўрсаткичга илк бор миллиардер ва Аmazon асосчиси Жефф Безоснинг капитали эришганди.


