Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга оширди

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 2025 йил 20 мартдаги йиғилишида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга оширди
Фото: Марказий банк

Марказий банк бошқаруви инфляцион босимларнинг юқори сақланиб қолиши, талабнинг барқарор ўсиб бориши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши фонида пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишга қарор қилган. Қарор келаси ойларда кутилаётган инфляцион хатарларни инобатга олиб, инфляцион кутилмаларни жиловлаш, ўрта муддатли истиқболда инфляция даражасини 5 фоизлик таргетга эришиш учун етарли шароитлар яратишга қаратилган.

2025 йил бошидан умумий инфляция даражасида бироз ўсиш кузатилиб, февраль ойи якунлари бўйича йиллик 10,1 фоизни ташкил этди. Ушбу динамика айрим товар ва хизматлар нархларининг ўсиши ҳисобига юзага келди.

Хусусан, ёқилғи нархлари, коммунал, транспорт, таълим ва тиббий хизматлар тарифлари ошиши инфляцион кутилмаларга ҳам оширувчи таъсир кўрсатган ва февраль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3 фоизга, тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари эса 13,8 фоизга тенг бўлган.

«Сўнгги ойларда хизматлар инфляцияси юқори даражада шаклланиши иқтисодиётда ялпи талаб омиллари, жумладан, трансчегаравий пул ўтказмалари ва аҳолига ажратилган кредитлар фаоллашиб бораётганлиги билан изоҳланади. Бу, ўз навбатида, чакана савдо айланмаси ҳамда пуллик хизматлардан тушумлар динамикасида ҳам намоён бўлмоқда», — дейилади Марказий банк баёнотида.

Йил бошидан асосий савдо ҳамкорлар валюталарининг мустаҳкамланиши таъсирида реал самарали алмашув курси пасайиш тенденциясини намоён этиб, ўзининг ўрта муддатли трендига яқинлашмоқда.

«Иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни мақбуллаштириш ҳамда ялпи талаб ва таклиф орасидаги мувозанатни таъминлаш пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишни тақозо этмоқда», — дея қайд этган регулятор.

Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк бошқаруви ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий ставкани оширишга қарор қилган.

Пул-кредит шароитларининг қатъийлаштирилиши умумий талабни мувозанатли шаклланишига ва нархларга оширувчи омиллар таъсирини камайтириши орқали келгуси чоракларда инфляцион жараёнларнинг маълум даражада секинлашишига хизмат қилиб, йил якуни бўйича умумий инфляцияни 7−8 фоизгача пасайишига замин яратиши таъкидланган.

«Марказий банк ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик мақсадли даражасигача пасайишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини етарли даражада қатъий шакллантиришни давом эттиради. Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилади», — дейилади баёнотда.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 24 апрель кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор Ўзбекистон Марказий банки 2024 йилнинг 25 июлида асосий ставкани пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз этиб белгилаганди.

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Янгиликлар 14:06 · 05.08.2026
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ
Авто, Янгиликлар 10:29 · 05.08.2026
Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Янгиликлар 17:45 · 04.08.2026
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди
Авто, Янгиликлар 15:47 · 04.08.2026
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди