Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда сув тарифлари таннархни тўлиқ қопламаётгани сабаб қайта кўриб чиқилади

9:19 · 21.07.2026

Марказий банк июнь ойида 21 та банкни жаримага тортди

15:06 · 20.07.2026

2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсиши кутилмоқда

11:36 · 20.07.2026

Уй-жой ва коммунал соҳа рақамлашмоқда: Инвестициялар ва янги тизимлар самараси

10:41 · 20.07.2026

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди. Тафсилотлар

8:58 · 20.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:00 · 18.07.2026

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида нарх-наво энг тез ошаётгани маълум бўлди

17:28 · 17.07.2026

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

11:35 · 17.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Ўзбекистонда Temu блокланди. Маркетплейс нима учун кўплаб давлатларда хавотир уйғотмоқда?

Хитой маркетплейси Temu тез оммалашиб, арзон маҳсулотлари билан эътибор қозонди. Бироқ мутахассислар унинг махфийлик сиёсати, мажбурий меҳнат билан боғлиқлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш борасидаги хавфлари ҳақида огоҳлантирмоқда. Temu эса барча айбловларни рад этиб, хавфсизлик ва этикага риоя қилишини билдирган.

Ўзбекистонда Temu блокланди. Маркетплейс нима учун кўплаб давлатларда хавотир уйғотмоқда?

Ўзбекистонда 20 мартдан Хитойнинг Temu маркетплейсига кириш блокланди. Сайтга киришга уринилганда Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги (ПМҚ-707) қарори асосида интернет тармоғидаги сайтлар ва саҳифаларга киришни чеклаш қоидалари тавсифланган кириш чекловлари ҳақида хабар пайдо бўлади. Сайтга энди фақат VPN хизматлари орқали кириш мумкин.

Декабрь ойи охирида Вазирлар маҳкамасининг 885-сонли қарори билан электрон савдо майдончалари операторларига қўйиладиган янги талаблар тасдиқланди. Улар «қўниши», яъни юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиши ва Ўзбекистон резиденти бўлиши керак.

Электрон тижорат секторини тартибга солувчи Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) хизматдаги эҳтимолий чекловлар ҳақида огоҳлантирди ва кейин 20 мартдан бошлаб унинг блокланишини эълон қилди.

Регулятор Temu алоқага чиқмагани, солиқ органларида рўйхатдан ўтишдан ва Ўзбекистонда юридик шахс очишдан бош тортганини маълум қилган. 14 март куни эса Хитой маркетплейси Ўзбекистонда ниҳоят юридик шахс сифатида рўйхатга олинган.

Хўш, нима учун Temu кўплаб давлатлар регуляторларида ташвиш уйғотмоқда?

Платформа фойдаланувчиларнинг сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур бўлганидан анча кўпроқ маълумотларига кириш имкониятига эга ва Хитой Коммунистик партиясининг ҳукумат органлари билан алоқаларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Стратегик ва Халқаро Тадқиқотлар Маркази (Center for Strategic and International Studies) томонидан чоп этилган мақолада айтилган.

Келтирилган далиллар Temu’ни нафақат махфийлик, балки миллий хавфсизлик учун ҳам жиддий таҳдидга айлантириши мумкинлигини кўрсатади.

АҚШ аҳолиси Temu билан биринчи марта компаниянинг Суперкубок вақтида ўтказган агрессив маркетинг кампанияси давомида танишди. Ушбу реклама ҳужуми туфайли Temu қисқа вақт ичида энг кўп юклаб олинган иловага айланди.

Temu’нинг бизнес модели нафақат сохта ва сифатсиз маҳсулотлар муаммоси, балки махфийлик ҳуқуқларининг бузилиши, мажбурий меҳнат амалиётлари ва киберхавфсизлик заифлиги эҳтимоли билан ҳам боғлиқ хавотирларни келтириб чиқармоқда.

АҚШ қонунчилигидан четлаб ўтиш

Temu — Хитойнинг Pinduoduo компаниясига тегишли PDD Holdings’нинг шўба корхонаси ҳисобланади. У анъанавий чакана савдо дўконларини четлаб ўтиб, маҳсулотларни бевосита Хитой заводларидан етказиб бериш орқали машҳурликка эришган.

Temu’нинг тез ўсиши қисман АҚШ божхона қоидаларидаги бўшлиқлардан, айниқса de minimis қоидаси асосида фойдаланиши билан боғлиқ. Ушбу қоида қиймати 800 АҚШ долларидан кам бўлган маҳсулотларнинг минимал текширув билан ва бож тўламасдан мамлакатга олиб кирилишига имкон беради.

Масалан, 2022 йили чакана савдо компанияси Gap импорт учун 700 миллион доллар бож тўлаган бўлса, Temu ҳеч қандай бож тўламаган. Бу эса Temu’га адолатсиз рақобат устунлигини берибгина қолмай, балки АҚШ бозорига контрафакт ва ноқонуний маҳсулотлар кириб келишига ҳам йўл очади.

Бундан ташқари, Temu Уйғур мажбурий меҳнатини олдини олиш қонуни (UFLPA) талабларига мувофиқликни намоиш қилмаган. Бу эса унинг айрим маҳсулотлари Хитойда мажбурий меҳнат билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда. Ушбу қонун эксплуатация қилинган уйғур меҳнати билан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг АҚШ бозорига киришини олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Temu’нинг шаффофлик даражаси эса ушбу қоидаларга зид.

Temu – махфийлик ва маълумотларни йиғиш

Temu билан боғлиқ энг катта хавотирлардан бири унинг фойдаланувчи маълумотларига потенциал кириш имконияти ва Хитой Коммунистик партияси билан боғлиқлигидир. Мураккаб мулкчилик тузилмалари қайта кўриб чиқилганига қарамай, Temu ҳанузгача Хитойнинг Миллий разведка қонунига бўйсуниши мумкин. Ушбу қонунга кўра, мамлакат компаниялари давлат разведкасига ёрдам беришга мажбур. Бу эса Коммунистик партияга миллионлаб фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларига потенциал кириш имконини беради.

Ғарб компаниялари истеъмолчилар махфийлигини ҳимоя қилувчи қатъий қонунлар асосида фаолият юритаётган бир пайтда, Хитой компаниялари ҳукумат кузатув органлари билан ҳамкорлик қилишга мажбур.

Бундан ташқари, Temu ўзининг бош компанияси орқали People’s Data билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу ташкилот аслида Хитой Коммунистик партияси ва Марказий қўмитанинг таркибий қисми ҳисобланади. Австралия Стратегик cиёсат институти маълумотларига кўра, People’s Data партиянинг медиа ва маълумотлар устидан назоратини кучайтириш ҳаракатларида бевосита иштирок этади.

Гарчи Temu ёки PDD Holdings People’s Data билан қандай маълумотлар алмашаётгани аниқ бўлмаса-да, бозордаги ушбу платформа ва Марказий қўмитанинг тарғибот бўлими ўртасидаги боғлиқлик борасида жиддий хавотир билдириш учун асослар мавжуд.

Temu – хавфли илова сифатида баҳоланди

Grizzly Research бозор таҳлилига ихтисослашган компания сифатида Temu’ни «энг хавфли оммавий илова» деб атаган. Уларнинг огоҳлантиришича, Temu дастурида маълумот ўғирлаш учун яширин функциялар мавжуд бўлиб, у илғор зарарли дастур сифатида ишлайди. Temu’нинг маълумот йиғиш усуллари электрон тижорат платформаси учун зарур бўлган ҳажмдан анча ортиқдир.

Илова фойдаланувчиларнинг қурилмаларига кенг миқёсдаги киришни талаб қилади, жумладан:

  • жойлашув маълумотлари;
  • контактлар рўйхати;
  • микрофон ва камерага кириш;
  • Temu шпионажда гумон қилинмоқда.

2023 йили Temu’нинг бош компанияси Pinduoduo’нинг шўба иловаси Google Play дўконидан олиб ташланган, бу эса унинг зарарли дастурлар билан боғлиқлиги ҳақидаги хавотирлар туфайли содир бўлган.

Киберхавфсизлик мутахассислари Temu шпионаж дастури сифатида фаолият юритиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Уларга кўра, Temu шахсий маълумотларни йиғиб, Хитой Коммунистик партиясига кузатув ўрнатиш ёки киберҳужумлар уюштириш имконини бериши мумкин.

Ушбу муаммоларни ҳисобга олганда, Temu нафақат электрон тижорат платформаси, балки жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган маълумот йиғиш воситаси сифатида ҳам қаралувчи таҳдидга айланмоқда.

Мақолада таъкидланишича, ҳозирги кунда ҳукумат диққати асосан TikTok’га қаратилган бўлса-да, Temu ундан кам бўлмаган хавф туғдиради ва кучайтирилган назоратга муҳтож.

Дастурнинг шахсий маълумотларни катта ҳажмда йиғиш қобилияти ва фойдаланувчи қурилмаларига чуқур кириш имконияти махфийлик ва киберхавфсизлик борасида жиддий хавотирлар уйғотмоқда.

Temu’нинг расмий позицияси

Биз — Temu’da маълумотларни ҳимоя қилиш, меҳнат амалиётлари ва маҳсулот сифатини назорат қилиш борасида энг юқори стандартларга риоя қиламиз ҳамда фойдаланувчилар ва ҳамкорларимиз билан шаффоф муносабатларни таъминлаймиз.

Temu дастурида зарарли дастур ёки шпионлик функциялари мавжудлиги ҳақидаги даъволар асоссиз. Биз MASVS ва PCI DSS каби етакчи хавфсизлик стандартларига риоя қиламиз ҳамда кўп факторли аутентификация каби замонавий усулларни жорий этганмиз. Мижозлар маълумотлари сотилмайди ва Microsoft Cloud’да хавфсиз тарзда сақланади. Шунингдек, Temu ҳеч қачон фойдаланувчи маълумотларини Хитой ҳукуматига бермаган ва бундай талабларни бажармайди.

Biz ҳамкорларимиз учун мўлжалланган Ахлоқ кодексига қатъий амал қиламиз, у мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини таъқиқлайди ҳамда хавфсиз ва этик меҳнат шароитларини талаб қилади. Барча етказиб берувчилар жиддий текширувлардан ўтади ва мунтазам мониторинг қилинади. Бузилишлар ҳақида аноним хабар бериш каналлари мавжуд бўлиб, бу етказиб бериш занжиридаги жавобгарликни таъминлайди.

Google Play’дан Pinduoduo иловасининг ўчирилиши платформа сиёсатини бузиш билан боғлиқ бўлган, лекин зарарли дастурлар билан эмас. Қарши даъволар молиявий манфаатдор шахслар томонидан тарқатилган бўлиб, уларда аниқ далиллар йўқ.

Temu платформасида хавфсизлик ва сифатнинг энг юқори стандартлари таъминланган. Барча сотувчилар қатъий талабларга жавоб бериши керак, маҳсулот хавфсизлиги доимий равишда текширилади. Мижозлар фикрлари сифат назоратининг ажралмас қисми ҳисобланади, ва ҳар қандай бузилишлар дарҳол аниқланади.

Биз фаолиятимизнинг шаффофлигига амал қиламиз ва фақат хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган минимал маълумотларни йиғамиз. Temu’нинг хавфсизлик тизими OWASP MASVS томонидан мустақил равишда текширилган, шунингдек, ҳакерлар ва халқаро фишингга қарши ташаббуслар билан ҳамкорлик асосида мустаҳкамланган.

Temu фойдаланувчилар ва ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлашга интилади, шунинг учун хавфсизлик, этика ва ишончлиликни ўз фаолиятининг устувор йўналиши деб билади.

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
Янгиликлар 13:58 · 23.07.2026
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин
2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?
Янгиликлар 11:16 · 23.07.2026
2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?
Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи
Янгиликлар 10:05 · 23.07.2026
Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Янгиликлар 17:43 · 22.07.2026
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Янгиликлар 17:52 · 21.07.2026
Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди
Янгиликлар 15:23 · 21.07.2026
Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди