Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади

11:39 · 20.04.2026

Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда

10:02 · 20.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:10 · 18.04.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади

16:52 · 17.04.2026

Тошкент учун 500 млн долларлик евробонд чиқариш таклиф қилинди

15:34 · 17.04.2026

1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади

11:43 · 17.04.2026

Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ

9:51 · 17.04.2026

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Фарзандларига 3,5 млрд доллардан мерос қолдирган ота — Леонардо дель Веккьо ва унинг кўзойнак империяси

Леонардо дель Веккьо дунёдаги энг йирик кўзойнак ва линза ишлаб чиқарувчи — Luxottica компаниясининг асосчиси ҳамда Ray-Ban бренди эгаси. У умри давомида узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтади — камбағал оилада туғилиб, болалар уйига топширилган йигит кейинчалик Италиянинг энг бой инсонларидан бирига айланади.

Фарзандларига 3,5 млрд доллардан мерос қолдирган ота — Леонардо дель Веккьо ва унинг кўзойнак империяси

Италиянинг энг бой одамларидан бирининг ўғли Клементе отаси Леонардо дель Веккьо бойлигининг бир қисмини мерос қилиб олган. Леонардо 1935 йилда Миланда туғилган. У кўчада сабзавот сотган камбағал оилада дунёга келган. Отаси у туғилмасдан аввал вафот этганди. Оилада тўрт нафар фарзанд бўлган ва эридан айрилган она кенжа ўғлини болалар уйига топширади — у шу ерда вояга етади. Бошланғич фаолиятини Леонардо штамплар ясайдиган мутахассис қўли остида шогирд сифатида бошлаган. Кейинчалик у ўзининг металл ишлаш соҳасидаги кўникмаларини кўзойнак деталлари ишлаб чиқаришда қўллашга қарор қилади.

1960 йилда дель Веккьо ўзининг кўзойнак гардишлари ишлаб чиқарувчи шахсий бизнесини ташкил қилади, унинг ортидан эса 1961 йилда Италия шимолида жойлашган Агордо шаҳрида Luxottica компаниясига асос солади. Илк босқичларда компания ходимлар сони ўн нафарга ҳам етмас эди, бироқ тез орада бизнес жадал ривожлана бошлайди. Бу Luxottica’нинг қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар ишлаб чиқаришда етакчига айлантиради.

1999 йилда компания 640 миллион долларга Американинг Ray-Ban брендини сотиб олади. Леонардо дель Веккьо 2022 йил 27 июнь куни, 87 ёшида, Милан шаҳри атрофидаги клиникада вафот этади. Ўша вақтда Forbes журнали унинг бойлигини 24,8 миллиард долларга баҳолаган эди.

Энг ёш миллиардернинг онаси

Энг ёш миллиардернинг онаси — Сабина Гросси — Леонардо дель Веккьодан 30 ёш кичик бўлиб, унинг қўлида ишлаган. Аёл Luxottica компаниясининг топ-менежерлари сафида бўлган ва янги инвесторларни жалб этиш учун жавобгар эди. Кейинчалик Гросси компаниянинг директорлар кенгаши аъзосига айланган.

2001 йилда у дель Веккьодан Лука исмли ўғил туғади, уч йил ўтиб эса Клементе дунёга келади. Сабина Гросси ва Леонардо дель Веккьо муносабатларини расмиятлаштирмаган. Клементе туғилганидан бир неча йил ўтгач, улар ажралиб кетади. 2010 йили эса тадбиркор ўзининг иккинчи рафиқаси — Николетта Зампиолло билан қайта оила қуради.

3,5 миллиард долларлик мерос

Леонардо дель Веккьо ортида уч нафар аёлдан туғилган олти нафар фарзанд қолган. Улар 18 ёшдан 65 ёшгача. Клаудио, Мариса ва Паола 60 ёшдан ошган ва улар дель Веккьонинг Лусиана Нерво билан никоҳидан туғилган. Николетта Зампиолло унга Леонардо Марияни дунёга келтирган. Сабина Гросси эса Лука ва Клементени туққан.

Қизиқ томони шундаки, Леонардо Мария ва Лука ҳам Forbes рейтингидан жой олган, аммо ёшлари (мос равишда 27 ва 21) туфайли улар кичик укаси Клементега нисбатан пастроқ ўринларни эгаллаган.

Дель Веккьонинг барча фарзандлари ва унинг сўнгги рафиқаси Зампиоллога тахминан 3,5 миллиард доллардан мерос қолган. Миллиардернинг мулкилари орасида, шунингдек, узунлиги 60 метрдан ошадиган ва қиймати 26 миллион долларлик Moneikos суперяхтаси, 15 нафар йўловчига мўлжалланган Gulfstream G650 бизнес самолёти ҳамда Италиянинг шимолий-шарқида жойлашган кема порти ҳам бўлган. Бундан ташқари, у Милан ва Римдаги ҳашаматли квартиралар, Ницца яқинидаги Лазур соҳилида улкан вилла ва Кариб денгизидаги Антигуа оролида уйга эга эди.

Ҳозирча фақат дель Веккьонинг икки ўғли отасининг бизнесида фаол иштирок этмоқда. Тўнғич ўғли Клаудиони тадбиркор, 1980-йиллар бошидаоқ АҚШга юбориб, Luxottica компаниясининг Америка бўлимига раҳбар этиб тайинлаган. Леонардо Мария эса Италиядаги чакана савдо бўлимига раҳбарлик қилмоқда. Қолган фарзандларнинг оилавий бизнесдаги иштироки ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, оила аъзоларининг сифатли суратлари ҳам йўқ — улар жамоатчиликдан узоқ ҳаёт кечиришади.

Кўринишидан, дель Веккьонинг кичик ўғли Клементе ҳали ёшлиги сабаб таълим олишда давом этмоқда. Тадбиркорнинг дафн маросимида Клементе болалигида қандай қилиб отасининг кабинетига яширинча кириб, у билан биргаликда газета ўқиганини ёдга олганди. Унинг сўзларига кўра, Леонардо ҳар доим ишга чуқур шўнғиб кетган бўлса-да, фарзандлари учун вақт топишни билган.

Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади
Янгиликлар 11:39 · 20.04.2026
Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади
Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда
Янгиликлар 10:02 · 20.04.2026
Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:10 · 18.04.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади
Янгиликлар 16:52 · 17.04.2026
Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади
Тошкент учун 500 млн долларлик евробонд чиқариш таклиф қилинди
Янгиликлар 15:34 · 17.04.2026
Тошкент учун 500 млн долларлик евробонд чиқариш таклиф қилинди
1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади
Янгиликлар 11:43 · 17.04.2026
1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади