Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

19:55 · 30.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Тошкентда уй-жойлар ижарасидан олинадиган даромад камаймоқда

2024 йилнинг апрель ойида ўртача даромадлилик 10,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилнинг апрель ойига келиб ушбу кўрсаткич 8,1 фоизгача пасайди.

Тошкентда уй-жойлар ижарасидан олинадиган даромад камаймоқда

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги таҳлил қилинди.

Ер ресурсларининг чекланганлиги ва аҳоли сонининг ошиб бориши шароитида кўчмас мулкга инвестиция киритиш мулкка эгалик қилиш билан бирга, барқарор даромад олиш имконини беради. Бунда, кўчмас мулкни ижарага бериш ҳамда мулк қийматининг маълум вақтдан кейин ошиши (капитал ўсиш) ҳисобига даромад олиш мумкин.

2025 йил апрелида Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги 6,2 фоизгача тушди (2024 йил апрелда — 27,8 фоиз). Бунда, мазкур даврда ижарадан келадиган ўртача даромад 10,9 фоиздан 8,5%гача камайган бўлса, уй-жойларнинг ўртача нархи 2,4 фоиз арзонлади.

Лекин уй-жойга инвестициялар даромадлилиги кўчмас мулкнинг жойлашган ҳудуди ва хоналар сонига қараб бир-биридан сезиларли фарқланади:

  • 1 хонали: Шайхонтоҳур – 25,1 фоиз (2024 йил апрель – 41,4 фоиз), Миробод – 0,4 фоиз (24,7 фоиз);
  • 2 хонали: Яккасарой – 16,2 фоиз (12,1 фоиз), Учтепа – -2,0 фоиз (27,1 фоиз);
  • 3 хонали: Яккасарой – 16,8 фоиз (27,0 фоиз), Учтепа – 1,6 фоиз (23,6 фоиз);
  • 4 хонали: Яккасарой – 15,6 фоиз (25,2 фоиз), Олмазор – -2,5 фоиз (21,3 фоиз).

Уй-жойлар нархи ўзгаришидан олинадиган даромад

2024 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жой харид қилиб, жорий йил апрель ойида ушбу уйни сотишга тўғри келган инвесторлар бир йил ичида уй-жойлар бозор қийматининг пасайиши сабабли уйни харид нархидан ўртача 2,4 фоиз камига реализация қилишга мажбур бўлишди. Хусусан, ушбу кўрсаткич Учтепа туманида 7,4 фоизни, Юнусобод туманида 4,4 фоизни, Олмазор туманида 4,2 фоизни ташкил қилди. Лекин Тошкент шаҳрида нисбатан қиммат уй-жойлар жойлашган туманлардан Шайхонтоҳур ва Яккасаройда уй-жой нархи ўзгаришидан кўрилган фойда ўртача 6 фоизни ташкил этди.

Уй-жойларни ижарага беришдан олинадиган даромад

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар ижарасидан олинадиган ўртача даромад пасайишда давом этди. 2024 йилнинг апрель ойида ўртача даромадлилик 10,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилнинг апрель ойига келиб ушбу кўрсаткич 8,1 фоизгача пасайди. Мазкур даврда, ушбу кўрсаткич бўйича энг юқори ўртача даромадлилик Мирободда 9,2 фоиз (2024 йил апрель ойида – 11,2 фоиз) ва Шайхонтоҳурда 8,9 фоиз (12,6 фоиз) қайд этилди.

Даромадлилик даражаси бўйича инвестицион жозибадорлиги юқорироқ бўлган 1 ва 2 хонали хонадонлар учун даромадлилик даражаси мос равишда 8,5 фоиз ва 6,3 фоизгача тушди. Жорий йил январь ойида ушбу кўрсаткичлар 14,3 фоиз ва 7,5 фоизни ташкил этиб, 2024 йилнинг апрель ойига (мос равишда 30,2 фоиз ва 25,5 фоиз) нисбатан сезиларли даражада камайган эди. Шунингдек, жорий йил апрель ойида 3 ва 4 хонали хонадонлар учун даромадлилик кўрсаткичи 6,7 фоиз ва 3,3 фоизгача камайди (2024 йил апрелда – 24,9 фоиз ва 30,6 фоиз).

Банк депозитлари даромадлилик даражаси. 2024 йил апрелидан 2025 йилнинг апрель ойигача бўлган даврда жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 5,1 фоиз атрофида тебраниб турган бўлса, миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача ставка 22 фоизни ташкил этган. Ушбу рақамлар, бир томондан, уй-жойнинг инвестициявий даромадлилиги жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги муддатли депозитларидан олинадиган ўртача даромадлиликка яқинлашаётганидан далолат берса, бошқа томондан, миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкалари жозибадорлиги ошиб бораётганини кўрсатади.

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
Таҳлил, Янгиликлар 20:55 · 30.05.2026
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 19:55 · 30.05.2026
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?
1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Янгиликлар 18:19 · 26.05.2026
1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:19 · 26.05.2026
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Янгиликлар 11:02 · 26.05.2026
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Янгиликлар 8:42 · 26.05.2026
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?