Остин Расселл — Стенфордни ташлаб, дунёдаги энг ёш миллиардерга айланган йигит тарихи

11:06 · 05.06.2025

Давлат бюджети даромадларининг ўсиши тезлашди

10:11 · 05.06.2025

Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?

13:12 · 04.06.2025

Микроқарз олишда минимал даромад миқдори белгиланиши мумкин

11:09 · 04.06.2025

Ўзбекистон яна дунёнинг энг йирик олтин сотувчиси бўлди

10:22 · 04.06.2025

Киран Мазумдар-Шоу — ҳиндистонлик пиво тайёрловчининг дунёнинг энг бадавлат аёллардан бирига айланган қизи

11:44 · 03.06.2025

Аҳоли қарзини қайтара олмаслиги билан боғлиқ муаммолар юзага келиш хавотири бор — Марказий банк

10:11 · 03.06.2025

Ўзбекистон банк секторини глобал трансформациялар кутмоқда – таҳлил

12:44 · 02.06.2025

Ўзбекистондан Қозоғистонга пул ўтказмалари 25 фоизга ошди

11:17 · 02.06.2025

Ўзбекистонда май ойидаги инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этди

10:05 · 02.06.2025

Ўзбекистонда YouTube монетизация хизмати ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил

11:04 · 31.05.2025

Савдо уруши глобал компанияларга 34 млрд доллар зарар келтирди

10:32 · 31.05.2025

Ўзбекистонда кибержиноятчилар фуқаролардан 603 млрд сўм ўғирлади

16:33 · 30.05.2025

Ҳайдовчиларга енгиллик, Хитойга визасиз режим ва «Фаол ҳаётга қадам» дастури — 1 июндан нималар ўзгаради?

10:27 · 30.05.2025

Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади

11:25 · 29.05.2025

1 июлдан ногиронлик пенсиялари ҳам проактив шаклда тайинланади

10:51 · 29.05.2025

Иш вақтидан ташқари иш учун 1,5 баравар миқдорида ҳақ тўлаш таклиф қилинмоқда

12:34 · 28.05.2025

Россияда ҳам битта фуқарога ажратиладиган банк карталари сони чекланмоқда

12:04 · 28.05.2025

Киран Мазумдар-Шоу — ҳиндистонлик пиво тайёрловчининг дунёнинг энг бадавлат аёллардан бирига айланган қизи

Пиво тайёрловчи бўлиш режасидан бутунлай воз кечганидан сўнг, Киран ўз умидсизлигини халқаро даражадаги фармацевтика корпорацияси яратиш йўлидаги кучга айлантирди — у машҳур дори воситаларининг муқобилларини ишлаб чиқаришга киришди. Бу йўл уни дунёдаги энг муваффақиятли ва бой тадбиркор аёллардан бирига айлантирди.

Киран Мазумдар-Шоу — ҳиндистонлик пиво тайёрловчининг дунёнинг энг бадавлат аёллардан бирига айланган қизи

Киран Мазумдар-Шоунинг дори воситаларини ишлаб чиқаришга оид тез ўсувчи бизнеси лабораторияда эмас, балки жанубий Ҳиндистондаги Карнатака штати пойтахти Бангалор шаҳридаги темир шийпон остида бошланган. Ўша шийпон остида 25 ёшли тадбиркор аёл Австралияда пиво тайёрлаш технологияларини ўрганиш давомида олган билимларини амалда қўллай бошлади.

Аслида, Киран отаси — United Breweries (ҳозирги кунда Heineken таркибидаги Kingfisher пивоси билан танилган) компаниясида бош пиво тайёрловчиси бўлган инсон — изидан боришни хоҳлаган эди. Аммо 1978 йилда аёл кишини пиво тайёрловчи сифатида заводга ишга олишни ҳеч ким хоҳламасди. Шунинг учун у иш топа олмайди.

Умидсиз ва деярли тушкун ҳолатда бўлган Мазумдар-Шоу ўз малакасини бошқа соҳада қўллашга қарор қилади ва саноат учун энзимлар ишлаб чиқаришни бошлади. У шу мақсадда Ҳиндистон бозорига кирмоқчи бўлган ирландиялик тадбиркор билан ҳамкорликда Biocon компаниясининг ишлаб чиқариш базасини айнан ўша шийпон остида очади. «Мен тасодифан тадбиркорга айландим», — дея тушунтиради у.

Бу бизнес шунчалик муваффақиятли бўладики, 1980-йилларда ирландиялик бош компания билан бирга Unilever томонидан сотиб олинади. Мазумдар-Шоу Бенгалордаги корхонани 1998 йилгача бошқаришда давом этади, кейин эса марҳум турмуш ўртоғи Жон Шоу билан биргаликда Unilever улушини тахминан 2 миллион долларга қайта сотиб олади. Бу деярли ҳадя эди, чунки 2007 йилда у энзимлар ишлаб чиқарувчи бизнесини Даниянинг Novozymes компаниясига 115 миллион долларга сотади.

Ўша вақтга келиб, Киран Мазумдар-Шоу анча катта муваффақиятга эришишни мақсад қилган эди. 2000 йили Biocon компанияси фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошлайди, аввало инсулиндан. Инсулин — «биопрепаратлар» деб аталувчи дори воситалари туркумига киради — яъни, тирик организмлар асосида яратиладиган дори воситалари. Оддий ҳолларда, инсулин модификацияланган E. coli (ишқор таяқчалари) бактериялари ёрдамида ишлаб чиқарилади, аммо Biocon бунда хамиртараш замбуруғларидан фойдаланади.

Ҳиндистондаги ўз ишлаб чиқариш қувватлари туфайли компания ушбу биопрепаратларни Ғарбдаги йирик компаниялардан анча арзонроқ ишлаб чиқара бошлайди.

Инсулин биопрепаратлар орасидаги энг оддийларидан бири саналади — бу турдаги дори воситалари ҳозирги кунда турли касалликларни даволашда кенг қўлланилади: саратондан тортиб иммун тизими касалликларигача. Аммо биопрепаратларнинг баъзилари — масалан, ген терапияси ёки моноклонал антитаначалар — жуда мураккаб ва ишлаб чиқариш жихатдан ҳам, нархи бўйича ҳам анча қиммат туради.

Масалан, спинал мушак атрофияси (болаларда учрайдиган оғир хасталик) учун мўлжалланган дори воситасининг бир марталик дозаси 2 миллион доллардан ортиқ туради.

Бу бозор улкан, аммо аниқ ҳажмини аниқлаш қийин. Тиббиёт бозори бўйича ихтисослашган тадқиқот ширкати Iqvia маълумотларига кўра, 2023 йилда биопрепаратларга расмий нархлар бўйича 324 миллиард доллар сарфланган. Аммо бу рақамга дори компаниялари бозордаги улушини сақлаб қолиш мақсадида таклиф қиладиган турли чегирмалар ва имтиёзлар киритилмаган. Ушбу чегирмалар ҳисобига суғурта компаниялари ва беморлар учун тўловлар камаяди, лекин дори-дармонлар бозоридаги ҳақиқий харажатлар ҳануз шаффоф эмас.

«Бу дори воситалари жуда мураккаб ва қиммат, шу боис, бизникига ўхшаш компаниялар улардан фойдаланишни осонлаштириши жуда муҳим,» — дейди Мазумдар-Шоу Манҳэттендаги ўз хонадонда.

Ҳозирда Киран Мазумдар-Шоуга 72 ёш. У бизнесини Ҳиндистон бозорида бошлаган бўлса-да, ҳозирда дори-дармонларини бутун дунё бўйлаб сотмоқда. Асосий эътибор АҚШ ва Канада бозорларига қаратилиши натижасида, биопрепаратлардан келаётган умумий даромаднинг 40 фоизи шу икки мамлакат ҳиссасига тўғри келади. У тадбиркорлик фаолиятининг илк босқичларидаёқ мураккаб ва ҳаётий муҳим дори воситаларини арзонроқ ишлаб чиқиш — фақатгина кўпроқ инсонларга ёрдам бериш эмас, балки яхши бизнес ҳам эканини тушуниб етган.

Бугунги кунда Biocon компанияси Ҳиндистон биржасида савдога чиқарилган, у ўнлаб женерик дори воситалари ва биоқиёсий препаратларни сотиш орқали йилига 1,9 миллиард доллар даромад келтирмоқда. Syngene номли очиқ акциядорлик ширкати орқали компания бошқа ташкилотлар учун илмий тадқиқот хизматлари ҳам кўрсатади.

Forbes’нинг «ўз кучи билан бойликка эришган аёллар» рейтингида асосан фақат америкаликлар бор, лекин агар Мазумдар-Шоу АҚШ фуқароси бўлганида, у албатта кучли йигирматаликка кирган бўларди. Ҳозирда у дунёнинг энг бой self-made тадбиркор аёлларидан бири бўлиб, бойлиги Forbes баҳосига кўра 3,2 миллиард долларга етган.

Унинг бизнес империясидаги энг муҳим бўғин — Biocon Biologics номли хусусий шуъба компанияси. Бу корхона биоқиёсий дори воситаларига ихтисослашган бўлиб, Biocon’нинг умумий даромадининг 55 фоизини таъминлайди. Женериклар кимёвий синтез орқали олинган дори воситаларнинг арзон нусхаси бўлса, биоқиёсий дори воситалари ҳам биологик дори воситаларнинг арзон нусхаларидир. Патент муддати тугагандан кейин, Мазумдар-Шоу каби компанияларга уларнинг аналогини ишлаб чиқаришга рухсат берилади.

Гарчи биоқиёсий дори воситалари женерикларга қараганда анча қиммат ишлаб чиқарилса (бир препаратни ишлаб чиқиш учун 100 миллион доллардан зиёд маблағ талаб этилади), улар беморлар харажатларини анча камайтиради. Iqvia маълумотларига кўра, 2015 йилдан буён бу турдаги дори воситалари АҚШ соғлиқни сақлаш тизимига 36 миллиард доллар тежашга ёрдам беоган. 2035 йилга келиб 118 та биологик препаратнинг патенти тугайди, бу эса биоқиёсий бозорининг кескин ўсишини англатади.

«Ҳозирда ҳатто АҚШда ҳам биоқиёсий дори воситаларининг тарқалиши авж олмоқда, чунки тиббий хизмат харажатлари меъёрдан чиқиб кетди. Ҳар қандай тежамкор чоралар жуда муҳим. Бизда улкан имкониятлар бор: жуда катта бизнес яратишимиз мумкин», — дейди Мазумдар-Шоу.

Масалан, компаниянинг энг сўнгги маҳсулотларидан бири — “Стелара”нинг арзон муқобили. Бу дори аутоиммун касалликларга қарши жуда самарали восита бўлиб, ўтган йили Johnson & Johnson учун 10 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган. «Стелара»нинг бир дозаси 25 минг доллар туради ва Крон касаллиги учун ҳар 8 ҳафтада, псориаз учун ҳар 12 ҳафтада қабул қилинади.

Biocon’нинг “Есинтек” номли биоқиёсий дори воситаси 2024 йил февралда сотувга чиққан ва у 3 минг доллар туради — бу «Стелара»дан қарийб 90 фоиз арзон.

Умуман олганда, Мазумдар-Шоу компанияси ҳозиргача 9 та биоқиёсий препаратни бозорга чиқарган. Улар орасида:

AbbVie’нинг ревматоид артритга қарши “Хумира”сига аналог (унинг 2022 йилдаги сотув ҳажми 21 миллиард долларга етган),

Genentech’нинг кўкрак бези саратонига қарши “Герцептин”и нусхаси ҳам бор — у 2017 йилдан бери ишлаб чиқарилади, чунки Мазумдар-Шоунинг яқин дўстига ана шу ташхис қўйилган ва у оригинал дори воситасини сотиб олиш имконига эга бўлмаган.

JCO Oncology Practice журналига кўра, 2019 йилда “Герцептин”нинг нархи қарийб 90 минг доллар бўлган. Biocon томонидан АҚШда сотиш учун 7 та биоқиёсий дори аллақачон тасдиқланган.

Айнан ривожланаётган давлатларда биоқиёсий дори воситаларининг улуши 80 фоизгача етади. АҚШ бозори эса қийинроқ, аммо шунчалик улканки, ҳатто 10-20 фои улуш ҳам юзлаб миллион долларлик даромад олиш имконини беради.

АҚШ бозори нега бунчалик мураккаб? Сабаблардан бири — дори ишлаб чиқарувчилар молиялаштирувчи воситачиларни ишонтиришлари керакки, уларнинг маҳсулотлари суғурта томонидан қопланадиган дорилар рўйхатига кириш лозим. Biocon компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари асосан Ҳиндистон ва Малайзияда жойлашган, шу боисдан у чет элда ишлаб чиқарилган дори воситаларига АҚШда жорий қилиниши мумкин бўлган Трамп божлари (ҳозирда таҳдид 25%) билан ҳам юзма-юз келиши мумкин.

«Биоқиёсий препаратларни бозорга чиқариш анча қийин эканлигини кўрдик — биз умид қилганимиздан кўра анча оғирроқ, ва бунга кўплаб сабаблар бор», — дейди Гарвард тиббиёт мактабидаги соғлиқни сақлаш сиёсати бўйича тадқиқотчи Бенжамин Роум. — «Женерик дори воситаларида нархлар анча очиқ-ойдин, уларда одатда имтиёзлар ёки бошқа турдаги “айланма усуллар” бўлмайди».

Аммо Мазумдар-Шоу қийинчиликларни енгиш ва кўпчилик фикрига эътибор бермасликни аллақачон ўрганган. 25 йил олдин у илк бор Ҳиндистонда инсулин ишлаб чиқаришни бошлаганида, бозорда фақат ҳайвонлардан олинган инсулин импорт қилинар эди. Гарчи бундай турдаги инсулин сифат жиҳатидан яхши бўлса-да, у ўн баробар қиммат турарди.

«Мен ўйладим: бу ахмоқлик! Инсон инсулинига пули етмагани учун ҳайвон инсулинидан фойдаланиши керакми? Мен бу вазиятни ўзгартиришга бел боғладим,» — дея эслайди тадбиркор аёл.

Ўшанда Biocon компанияси ҳали асосан саноат ферментлари ишлаб чиқарар, дори-дармон ишлаб чиқаришда тажрибаси йўқ эди. Лекин тўрт йил ичида фирма Ҳиндистондаги биринчи инсон инсулинини яратди. Бу билан миллионлаб диабет касали билан оғриган беморларга арзонроқ ва яхши альтернатива тақдим этилди.

«Айнан шу менинг биофармацевтика йўналишига жиддий кириб келишимга туртки берди», — дея қўшимча қилади Мазумдар-Шоу.

Бугунги кунда Biocon бутун дунё бўйлаб 20 га яқин дори воситаларини сотмоқда ёки уларни бозорга чиқариш арафасида.

Остин Расселл — Стенфордни ташлаб, дунёдаги энг ёш миллиардерга айланган йигит тарихи
Авто, Миллиардерлар 11:06 · 05.06.2025
Остин Расселл — Стенфордни ташлаб, дунёдаги энг ёш миллиардерга айланган йигит тарихи
Давлат бюджети даромадларининг ўсиши тезлашди
Молия, Янгиликлар 10:11 · 05.06.2025
Давлат бюджети даромадларининг ўсиши тезлашди
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?
Янгиликлар 13:12 · 04.06.2025
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?
Микроқарз олишда минимал даромад миқдори белгиланиши мумкин
Молия, Янгиликлар 11:09 · 04.06.2025
Микроқарз олишда минимал даромад миқдори белгиланиши мумкин
Ўзбекистон яна дунёнинг энг йирик олтин сотувчиси бўлди
Янгиликлар 10:22 · 04.06.2025
Ўзбекистон яна дунёнинг энг йирик олтин сотувчиси бўлди
Киран Мазумдар-Шоу — ҳиндистонлик пиво тайёрловчининг дунёнинг энг бадавлат аёллардан бирига айланган қизи
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:44 · 03.06.2025
Киран Мазумдар-Шоу — ҳиндистонлик пиво тайёрловчининг дунёнинг энг бадавлат аёллардан бирига айланган қизи