Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

17:53 · 30.04.2026

Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?

16:44 · 30.04.2026

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди

10:02 · 30.04.2026

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди

16:17 · 28.04.2026

Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди

11:48 · 28.04.2026

Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади

10:37 · 28.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади

14:15 · 24.04.2026

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди

10:30 · 24.04.2026

Ўзбекистонга биринчи чоракдаги пул ўтказмалари 3,8 млрд долларгача ўсди

16:16 · 23.04.2026

Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо: қайси бири ҳақиқатан ҳам фойдалироқ?

Айни пайтда молиявий маҳсулотлардан бири “Ҳозироқ олинг – кейин бўлиб тўланг” ёки насия тўлов схемалари орқали истеъмолчиларга онлайн ёки офлайн савдо нуқталарида товар ва хизматлар учун тўловларни бўлиб тўлаш оммалашмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2019-2023 йилларда дунё бўйлаб насия платформалари орқали сотувлар ҳажми тахминан 50 млрд доллардан 370 млрд долларгача ёки қарийб 7,5 баробарга ортган.

Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо: қайси бири ҳақиқатан ҳам фойдалироқ?
Фото: Nova 24

Марказий банк таҳлилларига кўра, кўплаб хорижий марказий банкларда банк тизимидан ташқарида бошқарилмаётган параллель молиявий бозорнинг юзага келиши ҳамда аҳолининг яширин қарз юки ортиб бориши фонида пул-кредит сиёсати трансмиссияси самарадорлиги ва молиявий барқарорликни таъминлаш ҳамда тизимли хатарларнинг олдини олиш мақсадида ушбу сегментни тартибга солиш лозимлиги бўйича қарашлар пайдо бўлмоқда.

Насия хизматларининг доимий фойдаланувчиси юқори хавфли профилга эга. Мазкур молиявий маҳсулот фойдаланувчиларининг аксар қисми 35 ёшдан кичик бўлиб, улар технологияларни яхши тушунадиган ёшлар — “миллениаллар” ва “Z авлоди”га мансуб шахсларни ташкил этади.

Маълумот учун, Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 35 ёшгача бўлган аҳоли сони 22,7 млнни ёки жами аҳолининг 61,6 фоизини ташкил этган. Бундай фойдаланувчилар молиявий саводхонлик даражаси жиҳатидан катта ёшдагиларга нисбатан муайян фарққа эга бўлиши мумкин. АҚШ Истеъмолчиларни молиявий ҳимоя қилиш бюроси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, насия хизматларидан, асосан, даромади чекланган ва молиявий билим ва кўникмалари етарлича шаклланмаган шахсларнинг фойдаланиш тенденцияси кузатилган.

Савдо субъектлари насияни тақдим этиш орқали бир қатор афзалликларга эга бўлади. Бир томондан, кредит ва фирибгарлик билан боғлиқ хатарлар сотувчидан насия платформасига ўтса, бошқа томондан, тўлов қобилияти чекланган мижозларни жалб қилиш имконияти пайдо бўлади. Насия тўлов усулини таклиф қилувчи электрон тижорат ташкилотлари баъзи истеъмолчилар бошқа ҳолатда харид қилмаслиги мумкин бўлган товарни сотиб олиши, бошқалари эса режадагидан ҳам кўпроқ сарфлаши ҳисобига сотув ҳажмини ошириш имкониятига эга бўлади. Тадқиқотларда савдо субъектлари истеъмолчиларга бўлиб тўлаш танловини таклиф қилиши сотув ҳажмини 20 фоизга ошириши мумкинлиги аниқланган. Айрим ҳолларда, сотувчилар насия платформалари томонидан тақдим этиладиган маркетинг маълумотлар таҳлиллари каби қўшимча хизматлардан ҳам фойда кўради. Жумладан, веб-саҳифаларга ташриф буюрувчиларнинг харидни якунига етказиш кўрсаткичининг ошишига, шунингдек, сотувлар сони ва қийматининг ўсишига олиб келади.

Ўзбекистонда насия савдоси ҳолати таҳлили

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда насия савдоси оммалашиб бораётган янги феноменлардан бири бўлиб, бир томондан, уй хўжаликлари истеъмолининг ошишига ва аҳолининг узоқ муддатли товарларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилса, бошқа томондан, насия орқали харид қилиш амалиёти аҳоли қарз юкининг юқори шаклланишига ва молиявий барқарорлик билан боғлиқ хатарларнинг ортиб боришига олиб келиши мумкин. Хусусан, Google платформасида “насия” сўзининг қидирувлари 2021 йил охиридан бошлаб ўсувчан тенденцияни намоён этиб, айниқса, “nasiya” сўзи бўйича қидирувлар аниқ ва юқори ўсувчан трендни кўрсатмоқда. Бу қидирувлар асосан ёшлар томонидан амалга оширилаётганлиги ва насия савдога кўпроқ ёшлар қизиқишбилдираётганини хулоса қилиш мумкин.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Кредит-ахборот таҳлилий маркази (КАТМ) кредит бюроси билан шартнома тузган чакана савдо корхоналари сони 307 тани ташкил этмоқда. Ҳудудлар кесимидамазкур корхоналарнинг 36,2 фоизи Фарғона вилоятида, 23,2 фоизи Тошкент шаҳрида, 12,6 фоизи Наманган вилоятида, 7,5 фоизи Андижон вилоятида ҳамда 5,5 фоизи Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган.

Таҳлилларга кўра, насия хизматлари истеъмолчиларининг аксар қисми 35 ёшгача бўлган аҳоли (63 фоиз) – эркаклар 72 фоиз ва аёллар 53 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистондаги насия бозоридаги ҳолатни ўрганиш мақсадида энг оммабоп электроник товарлардан бири сифатида iPhone 16 Pro Max (256 ГБ) мобил телефони танлаб олиниб, мазкур товарнинг маиший техника дўконларидаги нархлари, бўлиб тўлаш шартлари бўйича нарх шаклланиши ва уларга қўшимча устамаларнинг қандай қўшилиши, шунингдек, ушбу товарнинг банк кредитига тўғри келадиган фоиз ставкалари ўрганилди.

Таҳлилларга кўра, агар товар 12 ойлик тўлов режаси билан насияга сотиб олинса, дўкон ва насия таъминотчиларига қараб, товарнинг умумий қийматига 27,3 фоиздан 44,3 фоизгача (ўртача 39,6 фоиз) устама қўшилади. Бундан ташқари, товар учун ортиқча тўлов банк фоиз ставкаси эквивалентида ҳисобланганда, ушбу ставкалар 47,1 фоиздан 73,8 фоизгача (ўртача 66,5 фоиз) бўлган оралиқни ташкил қилади.

Умуман олганда, танланган товар банк кредити (микрокредит – 24,7 фоиз, микроқарз – 40,3 фоиз ва овердрафт – 24,8 фоиз) орқали сотиб олинганда, ортиқча тўлов суммаси 14–23 фоиз атрофида ёки ўртача 17 фоизни ташкил этган бўларди

Жадвалдаги танланма товарни таклиф этаётган дўконларда товарнинг дастлабки нархи ҳам бозордаги ўртача нархга нисбатан юқорироқ белгиланган. Масалан, iPhone 16 Pro Max мобил телефони бозордаги нархи ўртача 17 млн атрофида сотилса (1 310 доллар), юқоридаги дўконларда унинг нархи 18–23 млн сўм оралиғида шаклланган.

Ўзбекистонда дастлабки тадқиқот натижаларига кўра, фойдаланувчиларнинг аксарияти 35 ёшгача бўлиб, кўп ҳолларда бир вақтнинг ўзида бир нечта насия шартномаларига эга. Шунингдек, товар нархларига қўшилаётган устамалар банк кредитлари билан солиштирилганда нисбатан юқорироқ даражада шаклланган.

«Мамлакатимизда насия хизматлари билан боғлиқ хатарларни камайтириш ҳамда мазкур сегментнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида насия бозори фаолиятини ҳуқуқий ва молиявий тартибга солишнинг аниқ механизмларини жорий этиш долзарб вазифа сифатида қаралиши лозим», дейилади таҳлилда.

Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Янгиликлар 17:53 · 30.04.2026
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Янгиликлар 16:44 · 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Янгиликлар 11:06 · 30.04.2026
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
Янгиликлар 10:02 · 30.04.2026
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 13:45 · 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 10:56 · 29.04.2026
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди