QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Ўзбекистонда ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш керак – ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси миссиясига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ташқи қарз олиш бўйича белгиланган лимитларга қатъий риоя қилиши ва олтин нархларининг юқорилиги шароитида проциклик фискал сиёсатдан чекланиши керак. Халқаро экспертларнинг қайд этишича, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш учун таркибий ва институционал ислоҳотлар суръатини давом эттириш талаб этилади.

Ўзбекистонда ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш керак – ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси ўз уставининг IV моддаси бўйича Ўзбекистон билан йиллик консултациясини якунлади.

ХВЖ экспертларига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий барқарорлик сақланиб қоляпти. Хусусан, 2024 йилда ЯИМ ўсиши 6,5 фоизни, 2025 йилнинг биринчи чорагида 6,8 фоизни ташкил этди. Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги пул ўтказмалари, олтин билан боғлиқ бўлмаган экспортнинг ўсиши, хомашё нархларининг ижобий динамикаси ва 2023 йилда импортнинг бир марталик кўтарилиши таъсирининг тугаши туфайли 2024 йилда ЯИМга нисбатан 2,6 фоиз бандга қисқариб, 5 фоиз атрофида шаклланди. Халқаро захиралар юқорилигича қоляпти. 2024 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 1,7 фоиз бандга қисқариб, 3,2 фоизни ташкил этди.

Глобал савдо сиёсати бўйича ноаниқликларнинг кучайишига қарамай, базавий сценарийга кўра, реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши барқарор бўлиб қолиши ва жорий ҳамда келгуси йилда тахминан 6 фоизни ташкил этиши прогноз қилиняпти.

2027 йил охирига келиб инфляция Марказий банкининг мақсадли кўрсаткичи – 5 фоизгача пасайиши мумкин. Бу қатъий пул-кредит сиёсати ва харажатларни чеклашга боғлиқ бўлади.

Жамғарма экспертларининг таъкидлашича, 2025-2026 йиллар давомида жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 5 фоиз ёки ундан бироз паст даражада сақланиб қолиши, халқаро захиралар эса 2026 йил охиригача 9,2 ойлик импортни қоплаш даражасида бўлиши мумкин.

«Ривожланиш истиқболларининг ёмонлашуви билан боғлиқ хатарларга савдо сиёсати билан боғлиқ давомий ва кескин шоклар, хомашё нархлари ўзгарувчанлигининг ошиши, ташқи молиялаштириш ва давлат корхоналари ва банклари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартли мажбуриятларининг қатъийлаштирилиши киради. Таркибий ислоҳотларнинг жадаллашуви, даромадлар ва капитал оқимининг кўпайиши, шунингдек, хомашё нархларининг қулай динамикаси билан боғлиқ имкониятлар ижобий кутилмалар бўлиб қоляпти», дейилади маслаҳатлашувлар якунлари бўйича баёнотда.

ХВЖ Ўзбекистон ҳукуматига қатор тавсияларни берган:

  • макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ва изчил ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жамғарманинг техник кўмаги ёрдамида таркибий ва институционал ислоҳотлар суръатини давом эттириш;
  • инфляцияни пасайтиришни қўллаб-қувватлаш учун ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш ва олтин нархининг юқорилиги сабабли давлат харажатларининг протцикликлигига йўл қўймаслик;
  • бюджет имкониятларини яратиш мақсадида солиқларнинг ЯИМга нисбатини ва харажатлар самарадорлигини ошириш;
  • давлат банкларининг тижорат йўналишини ва уларнинг корпоратив бошқарувини кучайтириш, директив ва имтиёзли кредитлашдан босқичма-босқич воз кечиш;
  • нархлар ва савдони либераллаштиришни якунлаш, давлат корхоналарини қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич тўхтатиш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, уни илғор халқаро амалиётга мувофиқ амалга ошириш.
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 17:08 · 16.04.2026
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Янгиликлар 12:04 · 16.04.2026
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Молия, Янгиликлар 10:22 · 16.04.2026
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
Янгиликлар 12:44 · 15.04.2026
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Янгиликлар 12:08 · 15.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди