Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Ўзбекистоннинг ДХШ лойиҳаларида қандай рисклар бор?

Уч йилда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари портфели 6,2 млрд доллардан 31 млрд долларгача ўсган. Ушбу лойиҳаларнинг 93 фоизи энергетика, 5 фоизи коммунал хизматлар, 0,8 фоизи эса таълим билан боғлиқ. ХВЖ таҳлилларига кўра, мавжуд вазият келажакда давлат учун катта тўлов мажбуриятларини юзага келтириши мумкин.

Ўзбекистоннинг ДХШ лойиҳаларида қандай рисклар бор?

Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган рискларга эътибор қаратди.

ХВЖга кўра, охирги йилларда Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг кўлами анча кенгайган. Хусусан, 2021 йилнинг якунида Ўзбекистонда умумий қиймати 6,2 млрд долларлик (ЯИМнинг қарийб 8 фоизи) 200 дан ортиқ ДХШ лойиҳалари мавжуд бўлган бўлса, бу миқдор 2024 йил охирига келиб 31 млрд долларгача (ЯИМнинг 27 фоизи) ошган.

Тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда, ўтган йилнинг декабр ойидаги маълумотларга кўра ушбу лойиҳаларнинг 93 фоизи (28,8 млрд доллар) энергетика, 5 фоизи коммунал хизматлар (1,5 млрд доллар) 0,8 фоизи (144 млн доллар) эса таълим билан боғлиқ.

2025-2030 йилларга мўлжалланган режаларга кўра, янги ДХШ лойиҳалари ҳажми 30,2 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин. Агар бу тўлиқ амалга ошса, 2026 йил охирида ДХШлар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 34 фоизигача кўтарилади, 2030 йилда эса ЯИМнинг 27,5 фоизигача пасаяди.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон умумий қиймати 1,6 миллиард долларлик олтита давлат-хусусий шериклик лойиҳасини имзолаган. Бу Европа ҳамда Марказий Осиёдаги паст ва ўрта даромадли давлатлар ўртасида янги ДХШ мажбуриятлари умумий ҳажмининг деярли 40 фоизини ташкил этади.

«Келажакда давлат учун катта тўлов мажбуриятлари юзага келиш хавфи бор» 

Ўзбекистоннинг 2025 йилги бюджети доирасида янги ДХШ лойиҳалари учун 6,5 млрд долларлик чегара белгилангани ХВЖ томонидан юқори баҳоланяпти. Экспертлар бу лимитни кейинги йилларда пасайтиришни тавсия этган. Бу давлат мажбуриятларининг ортиб кетиши хавфини камайтиради.

Лойиҳалар сонининг тез суръатлар билан ўсиши мумкин бўлган молиявий таваккалчиликларни янада қаттиқ назорат қилиш заруратини келтириб чиқаради.

Шунингдек, ДХШлар бўйича давлатнинг умумий мажбуриятлари бўйича чегарани жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизини ташкил этувчи давлат ва кафолатланган қарз бўйича мавжуд лимитни тўлдириши керак.

ДХШ лойиҳалари давлат харажатларини қисқа муддатда камайтириши мумкин, аммо ХВЖ таҳлилларига кўра, келажакда давлат учун катта тўлов мажбуриятлари юзага келиши эҳтимоли бор. Масалан, электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларида давлат асосий харидор сифатида келгусида катта маблағ тўлашга мажбур бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар давлат қарзи ва бюджет лимитларига босимни кучайтиради.

«ДХШ лойиҳаларининг аксарияти ўзининг дастлабки босқичида бўлгани сабаб лойиҳаларни танлаш ҳаддан ташқари оптимизмга боғлиқ ёки йўқлигини аниқлаш қийин. Бироқ Ўзбекистон бу борада бошқа мамлакатлардан сезиларли даражада фарқ қилади дейишга асос йўқ», — дея таъкидлаган жамғарма экспертлари.

Яна бир муҳим риск манбаи сифатида лойиҳаларни танлашда марказлашган тизимнинг йўқлиги кўрсатилган. Агар ДХШ лойиҳалари самарадорлик нуқтайи назаридан ягона марказлашган платформа орқали баҳоланмаса, паст самарали лойиҳалар тасдиқланиб кетиши хавфи ортади. Шу боис, ХВЖ Ўзбекистонни лойиҳалар танлови ва тасдиғи жараёнларини кучайтиришга чақирган.

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Авто, Янгиликлар 16:03 · 22.05.2026
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Янгиликлар 13:34 · 22.05.2026
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Янгиликлар 10:34 · 22.05.2026
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди