Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?

13:24 · 12.07.2025

Ўзбекистонликларнинг 80%дан ортиғи тўй харажатларини яқинларининг ёрдами ва қарзлар ҳисобидан қоплайди — тадқиқот

11:22 · 12.07.2025

НКМК ярим йилда салкам 48 тонна олтин ишлаб чиқарди

11:53 · 11.07.2025

Ўзбекистонда июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

10:10 · 11.07.2025

Силикон водийсидан сиёсатга: PayPal асосчиси ва Трампнинг ашаддий тарафдори Питер Тилнинг муваффақият йўли

13:16 · 10.07.2025

UzAuto Motors’нинг соф фойдаси нега кескин камайди?

10:49 · 10.07.2025

Бугундан ипотека кредити учун субсидияга ариза топшириш бошланди

9:15 · 10.07.2025

Ўзбекистонда хизматлар соҳасидаги ҚҚС ставкаси ҳисобга олиш ҳуқуқисиз пасайтирилиши мумкин

12:28 · 09.07.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6 ой ичида илк марта камайди

10:39 · 09.07.2025

Ўзбекистоннинг ярим йиллик макроиқтисодий кўрсаткичларлари эълон қилинди

11:55 · 08.07.2025

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етди

10:10 · 08.07.2025

Безоснинг Венециядаги тўйи: пуллар, ҳашамат ва норозилик

12:37 · 07.07.2025

«Ўзбекистонда ҳамма ҚҚС тўловчиси бўлиши керак» — Солиқ қўмитаси раиси

11:06 · 07.07.2025

Ўзбекистон автомобиль импортининг ярмидан кўпини электромобиллар ташкил этмоқда

9:51 · 07.07.2025

IT релокантларининг 80 фоиздан ортиғи Ўзбекистонда қолишни хоҳлайди — сўровнома

12:29 · 04.07.2025

Марказий банк: ҳар учинчи ишлайдиган ўзбекистонлик камида битта кредитга эга

11:04 · 04.07.2025

Yandex Go ҳайдовчилари ва курьерлари олти ойда 340 млн доллар даромад олди

10:44 · 04.07.2025

Ипотека субсидияси учун аризалар қабули бошланади

19:32 · 03.07.2025

Безоснинг Венециядаги тўйи: пуллар, ҳашамат ва норозилик

Ҳашаматли, шахсий сув такси хизмати, учта Мишлен юлдузига эга ресторандан кейтеринг ва мурано шишасидан тайёрланган совғалар билан бой ва машҳур меҳмонлар учун уюштирилган тўй — миллиардер Жефф Безос ҳамда телебошловчи Лорен Санчеснинг никоҳ тантанаси ҳақиқатдан ҳам таассуротли кўринади. Лекин у тарихдаги энг қиммат тўй эмас. Forbes нашрига кўра, Amazon асосчисининг ушбу уч кунлик байрам учун қанча маблағ сарфлаганини тахмин қилиш мумкин.

Безоснинг Венециядаги тўйи: пуллар, ҳашамат ва норозилик

Иккинчи марта севишиш қимматга тушади. Миллиардер Жефф Безос ва Лорен Санчес Венецияда юлдузлар иштирокида, бироз баҳсларга сабаб бўлган уч кунлик тўй маросимини нишонлаётган пайтда, барчанинг диққати байрам харажатларига қаратилди.

Ярим йил олдин Безос ва Санчеснинг тўйи (уларнинг ҳар бири учун иккинчи никоҳ) Аспенда, Колорадо штатида бўлиб ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди ва унинг қиймати 600 миллион доллар бўлиши айтилган. Хеж-фонд бошқарувчиси, миллиардер Билл Акман декабр ойида Х ижтимоий тармоиғида: «Агар ҳар бир меҳмонга уй сотиб олмасангиз, бунча пулни сарфлаб бўлмайди», — деб ҳазил қилган эди. Безос бунга жавоб қайтарганди: «Бу — бўлмағур гаплар, бундай нарса бўлмайди».

Шунга қарамасдан, бахтли жуфтлик Аспендаги байрамдан кўра «ёпиқроқ” ва арзонроқ, 200 нафар одам учун мўлжалланган маросимни танлашди.

Forbes таҳририяти Венециядаги тўй ташкилотчилари ҳамда тадбирга тайёргарликда иштирок этган ёки у ҳақида маълумоти бўлган маҳаллий тадбиркорлар қаторидаги ўнлаб манбалар билан суҳбатлар асосида Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг тўйи камида 20 миллион долларга тушганини тахмин қилди.

Тўй арафасида кўплаб оммавий ахборот воситалари Венето вилояти (унга Венеция ҳам киради) президенти Лука Дзайянинг сўзларини келтириб ўтди. Унинг таъкидлашича, тўйнинг нархи 40 миллион еврогача (46 миллион доллар) бўлиши мумкин. Бироқ бу сумма, шунчаки тахмин. Дзайя матбуот хизмати вакили президент онлайн манбалардан фойдаланганини ва Amazon ҳаммуассисидан ёки унинг вакилларидан инсайдер маълумот олмаганини тасдиқлади.

Айтилаётган яна бир рақам тўйнинг Венеция иқтисодиётига таъсири билан боғлиқ. Италия Туризм вазирлиги хабарига кўра, бу таъсир 1 миллиард доллардан ортиққа баҳоланган — бу шаҳарнинг туризмдан тушадиган йиллик даромадининг учдан икки қисмига тўғри келади. Бу рақам қандай ҳисоблангани номаълум, бироқ шубҳа йўқки, маҳаллий ҳокимият 2025 йилдаги деярли 7 фоиз пасайишдан кейин шаҳарга бир кунлик ташрифлар сони ошишини орзу қилган.

Forbes томонидан аниқланган 20 миллион долларлик тўй нархи АҚШдаги ўртача тўй нархидан 600 баравар қимматроқ, бироқ Безоснинг 237 миллиард долларлик бойлигига деярли таъсир қилмайди. The Knot маълумотига кўра, одатдаги никоҳ маросими АҚШда тахминан 33 000 долларга, яъни бир киши учун 284 долларга тушади.

Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг кўп кунлик байрами пайшанба куни кечқурун Мадонна-дель-Орто черкови ёнидаги кутиб олиш маросими билан бошланди, лекин у момақалдироқ туфайли узилган. Асосий тантана эса Венеция оролларидан бирига жойлашган XVI асрдаги Сан-Джорджо-Мажоре базиликасида бўлиб ўтди. Бироқ, жуфтлик айнан шу куни расман никоҳдан ўтмаган — улар тўй лицензияси учун ариза топширмаган. Бу эса улар жамоат олдидаги маросимдан аввал расман никоҳдан ўтган бўлиши мумкинлигини англатади.

Шаҳар аҳолисининг норозилик намойишлари ва миллионлаб харажатли хавфсизлик

Италиялик машҳур тенор Андреа Бочеллининг ўғли Маттео Бочелли тўй маросимида чиқиш қилган. Унинг ортидан Безос ва Санчес шарафига бир номдаги оролда қабул маросими бўлиб ўтган. Шанба куни яна бир тўй базмини ўтказиш режалаштирилган эди — бу галги тантана XII асрда қурилган Арсенал номли собиқ қурол-аслаҳа омборлари ва кемасозлик верфларидан иборат мажмуада бўлиши керак эди. Аммо бу маросим аввалида Scuola Grande della Misericordia — Венеция марказида жойлашган йирик бинога белгиланганди. Сешанба куни хавфсизлик нуқтаи назаридан унинг жойи ўзгартирилди.

Тўйга келган меҳмонлар рўйхатида миллиардерлар Билл Гейтс ва Опра Уинфри, актёр Леонардо ДиКаприо ва Кардашянлар оиласи каби юлдузлар ҳам бор. Улар охирги кунларда Венеция бўйлаб жойлашган беш юлдузли меҳмонхоналарда — жумладан, Gritti Palace, St. Regis ва Aman меҳмонхоналарида кўриниш бершан. Жуфтлик айни Aman меҳмонхонасида тўхтаган. (маълумотларга кўра, улар ушбу меҳмонхонанинг барча хоналарини уч кеча учун тўлиқ брон қилган ва унда аллақачон жой банд қилган бошқа меҳмонларни Безос ҳисобидан шаҳарнинг бошқа меҳмонхоналарига кўчирилган).

Июнь ойи учун ушбу меҳмонхоналардаги бир кечалик ўртача тўлов — тахминан 2000 доллар. Агар уч кеча ва тахминан 150 та хона брон қилинганини ҳисобласак, жами харажат тахминан 900 000 долларни ташкил этади. Янги турмуш қурган жуфтлик меҳмонлар учун тўлов қилган-қилмагани аниқ эмас, аммо икки тўй ташкилотчисининг таъкидлашича, бундай йирик даражадаги тадбирларда бу одатий амалиёт ҳисобланади.

Венециядаги манбалардан бирининг маълум қилишича, тўй ташкилотчилари меҳмонларни шаҳар бўйлаб олиб юриш учун тахминан 30 та сув такси хизматини ижарага олган. Венециядаги энг йирик сув такси консорциуми маълумотларига кўра, ҳар бир сув такси соатига $210 дан $290 гача туради. Агар иш куни 12 соат деб ҳисобланса, фақатгина сув транспорти учун харажатлар тахминан 270 минг долларни ташкил этади.

Италиянинг Corriere della Sera газетасига кўра, тўйдаги кейтерингни учта Мишлен юлдузига эга бўлган шеф-повар Фабрицио Меллино амалга оширган. У Quattro Passi ресторанидан бўлиб, Нерано шаҳарчасида жойлашган ва Безос у ерга тез-тез ташриф буюриши билан машҳур. Мижозларнинг сўзларига кўра, шундай даражадаги тўй хизматлари учун ресторан ҳар бир киши учун тахминан $1800 ҳақ олади. Бу бир кеча учун егулик ва ичимликлар харажати сифатида камида $360 000 ни ташкил этади, бироқ эҳтимол, бу уч кунлик шартнома бўлиб, умумий харажат $1,1 миллионга яқинлашади. Маълумотларга кўра, Quattro Passi тўрт кунга ёпилган.

Венециядаги тўйларни ташкил қилиш соҳасидаги бир манбага кўра, гул безаклари Munaretto Flowers компанияси томонидан тақдим этилган ва унинг баҳолашича, бу гуллар бир неча юз минг долларга тушган. Munaretto компанияси бу бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

Маълумки, жуфтлик ҳар бир меҳмонга маҳаллий маҳсулотлар ва пишириқлардан иборат совғалар тўпламларини улашган. Улар қаторида Laguna B — Венециядаги асосий люкс буюмлар ишлаб чиқарувчиси — томонидан тайёрланган мурано шишасидан қўлда ясалган буюмлар ва шаҳардаги энг қадимий нонвойхоналардан бири — Rosa Salva’дан янги пиширилган ширинликлар ҳам бўлган. Мурано шишасидан тайёрланган оддий вино бокали тахминан $220 туради, шу боис ҳар бир совға қутиси бир неча юз долларга баҳоланади.

Rosa Salva нонвойхонаси эгаси Антонио Роза Сальва айтишича, у «тахминан 200» та кичик партияда маҳсулот тайёрлаш буйруғини олган. Ушбу нонвойхона анъанавий венецияча печенье — буранелли ва залетти каби пишириқлари билан машҳур. Роза Сальва Forbes таҳририятига айтишича, тўйга тайёргарлик шунчалик махфийликда кечганки, ҳатто ўзи ҳам икки ҳафта олдин бу буюртма айнан Безос учун эканлигини тасдиқлашгунга қадар буни аниқ билмаган. Ўзига буюртма ташқи агентлик орқали етказилган.

«Биз маҳсулотимизни муҳаббат билан тайёрлаймиз. Бу қадрланса — молиявий жиҳатдан ҳам, сифат нуқтаи назаридан ҳам — бу биз учун жуда муҳим. Аммо энг ёқимлиси — махсулотимиз учун мақтов эшитишдир», дейди нонвойхона эгаси.

Юқори даражадаги ва улкан бойликка эга меҳмонлар сонини инобатга олган ҳолда, тўй ҳафтаси давомида хавфсизлик энг устувор масала бўлди. «Хавфсизлик энг юқори даражада бўлиши шарт», — дейди Global Threat Solutions компанияси бош директори Кеннет Бомбейс, у аввал Жефф Безос қатнашган бир нечта тадбирларда хусусий қўриқлашни таъминлаган. Унинг сўзларига кўра, бундай кўламдаги тадбир учун у 40-50 нафар агентни, жумладан маҳаллий полиция ходимларини ҳам жалб қилган ва тайёргарликни бир неча ой аввал бошлаган бўларди.

Бомбейснинг баҳолашича, хавфсизликка оид умумий харажатлар (сафарлар ва тайёргарликни ҳам ўз ичига олган ҳолда) «бир неча миллион доллар»ни ташкил этган. Венециядаги манба тасдилашича, камида 30 нафар италиялик полициячи Сан-Джорджо-Мажоре оролида текширув ўтказган, бошқа гуруҳлар эса меҳмонхоналарни назоратдан ўтказган.

Яхши ният рамзи сифатида Жефф Безос Венециядаги учта ташкилотга деярли $3,6 миллион хайрия қилди:

  • $1,2 миллион (€1 миллион) — Corila ташкилотига, у Венеция лагунасини сақлашга қаратилган тадқиқотларни мувофиқлаштиради,
  • $1,2 миллион — маданият ва табиий фанларни тарғиб қилувчи ЮНЕСКОнинг маҳаллий офисига,
    — ва яна тахминан $1,2 миллион — Венеция халқаро университетига.

Шунга қарамай, шаҳар Безоснинг саховатини тўлиқ қадрламаган кўринади — хусусан, Amazon қутисига ёпишган куёв манекени сув каналига ташлангани бунга мисолдир.

«Биздан қон таҳлили олишди ва рентген қилишди», — деб ҳазил қилади Corila директори Пьерпаоло Кампострини, у бундай хайриядан жуда ҳайратланганини айтди.

«Безос аввалги ташрифи пайтида Венеция лагунасининг гўзаллигидан лол қолган ва уни қандай сақлаш ҳақида сўраганди. Лекин биз хайрия сўраб мурожаат қилмаганмиз, ҳеч қандай ариза ёки талаб юбормаганмиз», — дейди у.

Кампостринининг сўзларига кўра, Безоснинг вакиллари биринчи марта апрель ойида, ҳали тўйга қарши намойишлар бошланишидан олдин у билан боғланган.

ЮНЕСКОнинг Венециядаги вакили бу маблағлар шаҳар ва унинг лагунасининг маданий меросини бошқариш ва муҳофаза қилиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади, деб тасдиқлаган.

Оммавий ахборот воситаларидаги шов-шув ва катта харажатларга қарамай, Венециядаги ушбу дам олиш ҳафтаси кейинги вақтдаги энг қиммат миллиардерлар тўйи бўлмади.

Масалан, 2004 йилда, ҳиндистонлик пўлат магнати Лакшми Миттал (ўша пайтда мамлакатнинг иккинчи бой инсони) Парижда қизлари Ваниша Миттал учун олти кунлик шоҳона тўй ташкил қилган. У минг нафар меҳмонни шахсий самолётларда Францияга олиб келган. Улар учун Эйфель минорасидан мушакбозлик, Кайли Миноугнинг чиқиши ва Версаль саройида ниқоҳ маросими уюштирилган. Тахминларга кўра, бу ҳафталик тантананинг умумий харажати $60 миллион атрофида бўлган.

Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?
Янгиликлар 13:24 · 12.07.2025
Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?
Ўзбекистонликларнинг 80%дан ортиғи тўй харажатларини яқинларининг ёрдами ва қарзлар ҳисобидан қоплайди — тадқиқот
Янгиликлар 11:22 · 12.07.2025
Ўзбекистонликларнинг 80%дан ортиғи тўй харажатларини яқинларининг ёрдами ва қарзлар ҳисобидан қоплайди — тадқиқот
НКМК ярим йилда салкам 48 тонна олтин ишлаб чиқарди
Янгиликлар 11:53 · 11.07.2025
НКМК ярим йилда салкам 48 тонна олтин ишлаб чиқарди
Ўзбекистонда июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:10 · 11.07.2025
Ўзбекистонда июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди
Силикон водийсидан сиёсатга: PayPal асосчиси ва Трампнинг ашаддий тарафдори Питер Тилнинг муваффақият йўли
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:16 · 10.07.2025
Силикон водийсидан сиёсатга: PayPal асосчиси ва Трампнинг ашаддий тарафдори Питер Тилнинг муваффақият йўли
UzAuto Motors’нинг соф фойдаси нега кескин камайди?
Авто, Янгиликлар 10:49 · 10.07.2025
UzAuto Motors’нинг соф фойдаси нега кескин камайди?