Ўзбекистонга иккинчи чоракда 4,8 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилди

12:22 · 23.08.2025

«Ташаббусли бюджет»да айрим туманларнинг овоз бериш босқичида иштироки чекланади

9:11 · 22.08.2025

Ўзбекистон суд тизимида рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлашга эътибор кучайтирилади

8:50 · 22.08.2025

Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?

18:57 · 21.08.2025

Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

17:11 · 21.08.2025

Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади

11:44 · 21.08.2025

Солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

16:36 · 20.08.2025

Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади

15:27 · 20.08.2025

Қайси банклар микроқарзлар тақдим этмоқда?

15:13 · 20.08.2025

Президент хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқиш топшириғини берди

14:12 · 20.08.2025

Банкларда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади

20:31 · 19.08.2025

Ўзбекистонда 2000 га яқин хонанда даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдирди

19:29 · 19.08.2025

2025 йил биринчи ярмида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,1 фоизгача пасайди

14:04 · 19.08.2025

Ота-оналарга контракт тўловлари учун солиқ имтиёзини қўллашда ёш чегараси бекор қилинди

12:09 · 18.08.2025

Уй-жой ва автомобиль бозори сўнгги икки йилликдаги энг юқори фаолликни кўрсатди

9:45 · 18.08.2025

Техник дунё титани — Ларри Эллисон. Миллиардернинг муваффақият йўли

16:15 · 15.08.2025

Марказий банк кредит олувчилар учун чек-лист жорий этишни таклиф қилмоқда

11:58 · 15.08.2025

АИ-80 бензини нархи яна қимматлашди

9:26 · 15.08.2025

Ўзбекистонга иккинчи чоракда 4,8 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилди

Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари томонидан иккинчи чоракда жами 4,8 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилди. Бунинг ўсиш суръати (21,4 фоиз) ўтган йилнинг мос даврига (38,6 фоиз) нисбатан секинлашди. Хусусан, АҚШ, Россия ва Европадан пул ўтказмалари ўсиш суръатининг пасайиши кузатилган.

Ўзбекистонга иккинчи чоракда 4,8 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилди
Фото: Sputnik

Иккинчи чоракда меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга жами 4,8 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди, дея хабар қилмоқда Марказий банк ўзининг иккинчи чорак бўйича меҳнат бозори шарҳида.

Апрель июнь ойларида пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,4 фоизга ўсди. 2024 йилнинг мос даврида 38,6 фоизлик ўсиш кузатилгани ҳисобга олинса, ҳисобот даврида пул ўтказмалари ўсиш суръати (биринчи чорак билан солиштирганда ҳам) нисбатан секинлашган.

Айни пайтда, пул ўтказмаларининг ҳажман ўсиши асосан меҳнат муҳожирларини қабул қилувчи мамлакатларда валюта курсларининг нисбатан барқарорлиги, иш ҳақининг ошиши ва иқтисодий фаолликнинг юқори суръатлари билан изоҳланмоқда.

Иккинчи чоракда турли минтақалардан жўнатилган пул ўтказмалари ўсиш суръатининг сезиларли ўзгариши кузатилган. Хусусан, Болтиқ давлатлари (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 65,6 фоиз) ва бошқа минтақалардан (38,2 фоиз) ўтказмалар ҳажмининг жадал ўсиши, шу билан бирга, қолган минтақаларга нисбатан юқорироқ ўсиш суръатлари кузатилмоқда.

Ҳисобот даврида Европадан пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиш суръати (26,9 фоиз) АҚШ, Россия ва Осиёга нисбатан юқорироқ шаклланганига қарамай, иккинчи чоракда сезиларли секинлашиш тенденциясини намоён қилган. АҚШ ва Россиядан пул ўтказмалари ўсиши секинлашган (мос равишда 10,3 фоиз ва 23,7 фоиз). Осиёдан ўтказмаларнинг барқарор тенденцияси сақланиб қолган.

Жорий динамиканинг шаклланиши меҳнат муҳожирлари оқими йўналишлари босқичма-босқич кенгаяётганлигидан далолат беради.

Аввалроқ Марказий банк биринчи яримйилликда Ўзбекистонга трансчегаравий ўтказмалар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27% ошиб, 8,2 млрд долларни ташкил этганини хабар қилганди.

Тушумларнинг асосий қисми Россиядан, айни пайтда ЕИ, АҚШ ва Буюк Британиядан ўтказмалар ҳам фаол ўсиб бораётгани қайд этилган эди. Шунингдек, банк меҳнат миграцияси географиясининг кенгайиб бораётганлигига эътибор қаратган.

Ўзбекистонга иккинчи чоракда 4,8 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилди
Янгиликлар 12:22 · 23.08.2025
Ўзбекистонга иккинчи чоракда 4,8 млрд доллар пул ўтказмалари амалга оширилди
«Ташаббусли бюджет»да айрим туманларнинг овоз бериш босқичида иштироки чекланади
Янгиликлар 9:11 · 22.08.2025
«Ташаббусли бюджет»да айрим туманларнинг овоз бериш босқичида иштироки чекланади
Ўзбекистон суд тизимида рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлашга эътибор кучайтирилади
Янгиликлар 8:50 · 22.08.2025
Ўзбекистон суд тизимида рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлашга эътибор кучайтирилади
Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?
Молия, Янгиликлар 18:57 · 21.08.2025
Ўзбекистонликлар ойлик даромадини кўпроқ нималарга сарфлайди?
Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди
Янгиликлар 17:11 · 21.08.2025
Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди
Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади
Янгиликлар 11:44 · 21.08.2025
Марказий банк тижорат банкларига киберхавфсизлик бўйича минимал талабларни белгилади