Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди

15:12 · 12.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди

13:41 · 12.01.2026

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

10:47 · 12.01.2026

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади

10:11 · 12.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:43 · 10.01.2026

Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди

15:27 · 09.01.2026

Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаганлар сони 440 мингга яқинлашди

14:17 · 09.01.2026

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

12:20 · 09.01.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66 млрд доллардан ошди

17:34 · 08.01.2026

Ўзбекистонда ер солиғининг базавий ставкалари 7 фоизга ошди

14:38 · 08.01.2026

Сунъий интеллект инқилобининг соясида ўсган миллиард — Люси Го

9:48 · 08.01.2026

2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича қандай ўзгаришлар амалга оширилади?

14:41 · 07.01.2026

Давлат бюджети даромадлари прогнозини шакллантириш ва тасдиқлаш механизми белгиланди

12:46 · 07.01.2026

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

9:24 · 07.01.2026

Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

15:12 · 06.01.2026

Техник тартибга солишда янги босқич: тадбиркорлар учун енгилликлар кенгайди

11:40 · 06.01.2026

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 11,3 млрд долларга ошиб, 75,4 млрд долларга етди

11:38 · 06.01.2026

Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди

17:10 · 05.01.2026

Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,8 фоизга тушгани маълум қилинди

Август ойида озиқ-овқатлар 0,6 фоизга, ноозиқ товарлар ва хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашди, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Йиллик инфляция 8,8 фоиз, хизматлар секторида эса 16,2 фоизни ташкил этмоқда. Охирги бир йилда Фарғона вилоятида нархлар бошқа ҳудудларга нисбатан сезиларли тез кўтарилган.

Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,8 фоизга тушгани маълум қилинди

Август ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,8 фоизга баҳоланди. Статистика агентлигига кўра, ўтган ойда истеъмол нархлари ўртача 0,4 фоизга ошган.

Мева-сабзавот нархларидаги ўзгаришларни инобатга олмаганда, йиллик инфляция 9,4 фоизни ташкил этмоқда.

Августда озиқ-овқат маҳсулотлари 0,6% (йиллик 6,7%)га, ноозиқ-овқат товарлар 0,3% (6,6%)га, хизматлар ҳам 0,3% (16,2%)га қимматлашди.

Озиқ-овқатлар

Август ойида тухум 2,7 фоизга қимматлашди (йиллик нисбатда –6,6 фоизга арзонлашган). Гўшт маҳсулотларидан товуқ болдири ва сон қисмлари 2,1% (йиллик 5,8%), қўй гўшти 1,4% (28,5%), суяксиз мол гўшти 0,7% (25,7%), суякли мол гўшти 0,2% (24,9%)га қимматлашди.

“Республика бозорларида мол гўштининг арзонлаштирилган нархларда (1 кг учун 65 000-75 000 сўм оралиғида) фаол сотилиши ўртача нархлар даражасига таъсир кўрсатди ва гўшт нархининг индекси кескин ошиб кетмаслигига сабаб бўлди”, – дейилади Статистика агентлиги изоҳида.

Август ойида нархи тушган асосий озиқ-овқатлар қуйидагилар: гуруч –0,1% (йиллик –17,2%), сули ёрмаси 0,2% (3,6%), олий навли буғдой унидан тайёрланган нон 0,2% (2,1%), карамел конфетлар 0,2% (3,4%) ва угра 0,4% (3,5%) арзонлашди.

Мева-сабзавотлар

Мева-сабзавот орасидан энг сезиларли ўзгариш 28,7 фоизга (йиллик 9,9%) қимматлашган тарвузда кузатилди. Қовун 11,7% (3,7%)га, карам 11,4% (46,5%)га, картошка 3,5% (32,0%)га, банан нархлари 2,8% (-7,0%)га ошди.

Нархи энг кўп арзонлашган маҳсулот эса момидор бўлди: 16,8% (-34,7%). Шунингдек, ой давомида узум 5,4% (-39,5%)га, бақлажон 4,3% (-12,4%)га, бодринг 3,1% (-15,3%)га, сабзи 3,1% (69,1%)га, булғор қалампири 2,8% (-16,0%)га, пиёз 2,3% (40,1%)га, олма нархлари 1,0% (-16,6%)га тушиши кузатилди.

Чиқинди, коммунал ва таъмирлаш

2025 йил август ойидан бошлаб, Бухоро вилоятида маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва Хоразм вилоятида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш хизматлари тарифлари ошди. Кўрсатилган хизматларнинг ойлик истеъмол индекси республика бўйича мос равишда 103,0% ва 100,3% ни ташкил этди.

Турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун материаллар ой давомида 0,4% га ошди.

Даволаниш

Ой давомида дори воситалари нархи 0,2 фоизга ошиб, йиллик қимматлашиш 8,1 фоизга тенг бўлди.

Амбулатор даволаш хизматлари августда 0,4 фоизга, йиллик 9,7 фоизга кўтарилди.

Соғлиқни сақлашнинг бошқа хизматлари бир ойда 0,6 фоизга, бир йилда 11,6 фоизга ошган.

Транспорт

Статистика агентлигига кўра, ой давомида бензин 3,1 фоизга, хусусан АИ-80 бензини 4,6 фоизга қимматлаган. Бензин нархи охирги бир йилда 11,1 фоизга кўтарилган.

Пропан нархи эса ўтган ойда 0,6 фоизга, йиллик нисбатда 93,9 фоизга ошди.

Августда метан нархида сезиларли ўзгариш кузатилмади, ҳозирги нарх ўтган йилнинг августига нисбатан 31 фоизга юқори.

Автотураргоҳ хизматлари ўртача 0,7% (13,6%)га, ҳайдовчиликка тайёрлаш курслари 1,6% (71,3%)га, шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари 0,6% (11,7%)га қимматлашди.

Йўловчи ташиш хизматлари август ойида 0,1 фоизга арзонлашди. Изоҳланишича, бу – кузатувга танлаб олинган узоқ масофага қатнайдиган поездлар ва самолёт чипталарининг нархлари пасайиши ва миллий валютанинг мустаҳкамланиши билан боғлиқ.

Инфляция ҳудудлар кесимида

Август ойида нархларнинг энг кўп ошиши (0,7%) Бухоро вилоятида кузатилди.

Йиллик инфляция эса Фарғонада энг юқори: 9,7 фоиз. Охирги бир йилда бошқа ҳеч бир ҳудудда пулнинг қадрсизланиши 9 фоизга ҳам етмаган.

Хусусан, пойтахт Тошкентдаги йиллик инфляция 8,7 фоизни ташкил этмоқда.

Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:12 · 12.01.2026
Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 13:41 · 12.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Янгиликлар 10:47 · 12.01.2026
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Авто, Янгиликлар 10:11 · 12.01.2026
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:43 · 10.01.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди
Молия, Янгиликлар 15:27 · 09.01.2026
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди