«Пойтахт банк»ка янги бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тайинланди
Аброр Турғунов «Пойтахт банк» бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тахминан бир ой олдин ушбу лавозимда ишлаб келган Дўстбой Абжалов Савдо-саноат палатасининг очиқ диалогида ўзини банк раиси сифатида таништирган эди. Ўшанда Марказий банк раиси ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев у ҳали раис эмаслиги ва МБда рўйхатдан ўтмаганини таъкидлаганди.

«Пойтахт банк»ка янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда банк расмий сайтидаги маълумотларда сўз боради. Хусусий банк кузатув кенгашининг 28 августдаги қарорига кўра, Аброр Турғунов «Пойтахт банк» бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар раис вазифасини бажарувчи лавозимда Дўстбой Абжалов вазифасида ишлаб келаётган эди.
Аброр Турғунов 1983 йили Тошкентда туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2013 йилда Банк-молия акдемиясини тамомлаган. 2024 йил июндан бери «Пойтахт банк» раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётганди.
Турғунов ушбу лавозимда чакана кредитлаш, ғазначилик, иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожланиш, ташқи иқтисодий фаолият, умумий бўлим ва харидлар бўлимига раҳбарлик қилган.
«Пойтахт банк» раҳбариятининг алмашинуви тахминан бир ой олдин Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган очиқ диалогда Дўстбой Абжалов ва Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев ўрасидаги юз берган тортишувндан кейин содир бўлмоқда.
Абжалов сўзга чиққанида ўзини «Пойтахт банк» бошқарув раиси сифатида таништирган. Аммо Нодирбек Сайдуллаев у «в.б.» эканини, Марказий банк тайинловни ҳали тасдиқламагнаини билдирган.
«Пойтахт банк» номинали 1000 сўм бўлган жами 400 миллиард сўмлик 400 миллион дона оддий акцияларни жойлаштиради. Уларни ягона акционер — БААда жойлашган Bond Investment Limited ёпиқ обуна орқали сотиб олади. Маълумотларга кўра, «Пойтахт банк»нинг устав капитали 100 миллиард сўмни ташкил этади. 2025 йилда банклар учун минимал устав капитал миқдори 500 миллиард сўм этиб белгиланган эди.




