Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади

14:12 · 06.09.2025

Сёрфингдан миллиардерликка: Ник Вудманнинг GoPro орқали эришган муваффақият ҳикояси

12:33 · 05.09.2025

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди

11:11 · 05.09.2025

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС нол ставкага туширилади

10:02 · 05.09.2025

Автомобиллар нархларини «мақбуллаштириш ва тартибга солиш» бўйича таклифлар ишлаб чиқилади

17:54 · 04.09.2025

«Пойтахт банк»ка янги бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тайинланди

14:21 · 04.09.2025

Банкларда кредит ажратиш бўйича коррупция хавфи юқорилиги маълум қилинди

10:38 · 04.09.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43,4 млрд долларга етди

17:15 · 03.09.2025

Олтин нархи биринчи марта 3600 доллардан ошди

15:11 · 03.09.2025

Ўзбекистонда уй-жойни ҚҚС билан харид қилишда кешбэк жорий этилиши мумкин

9:07 · 03.09.2025

payme card хизматининг янги тартиби

19:00 · 02.09.2025

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди

15:52 · 02.09.2025

Импорт автомобилларни Пискент полигонида синовдан ўтказиш тўхтатилади

12:28 · 02.09.2025

Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,8 фоизга тушгани маълум қилинди

12:24 · 02.09.2025

«Ташаббусли бюджет»даги ижтимоий лойиҳалар энди аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштирилади

9:25 · 02.09.2025

Иқтисодиёт вазирлиги «Ташаббусли бюджет»да овоз бериш учун мукофот ваъда қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди

17:13 · 29.08.2025

Ўзбекистонда ҚҚС бўйича бир қатор ўзгартиришлар режалаштирилмоқда

11:09 · 29.08.2025

Uzcard тизимидаги узилишлар сабаби очиқланди

17:01 · 28.08.2025

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди

2025 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида бирламчи бозордаги квартира нархлари қарийб 14 фоизга, Тошкент вилоятида эса 9 фоизга пасайган. Ҳудудлар кесимида нархларнинг сезиларли ўсиши Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси 2025 йилнинг иккинчи чораги якунлари бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Бирламчи уй-жой бозорида айрим ҳудудларда нархлар ошган бўлса, айрим ҳудудларда сезиларли пасайиш кузатилган. Хусусан, Тошкент шаҳри (-8,2 фоиз) ва Тошкент вилоятида (-5,7 фоиз) нархлар арзонлашиши давом этган. Пойтахтда биринчи чоракда ҳам 6,5 фоизлик пасайиш қайд этилганди.

Ҳисобот даврида энг юқори нарх ўсиши Жиззах (+8,6 фоиз), Хоразм (+5 фоиз) ва Сурхондарёда (+3,2 фоиз) кузатилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида кузатилган нархларнинг қисман пасайишини 2020-2023 йилларда қайд этилган юқори ўсиш суръатларининг табиий тузатилиши сифатида изоҳланган. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда уй-жой нархининг ўсиши давом этяпти. Бундай ўсиш республиканинг йирик марказларига қараганда уй-жой нархлари паст бўлган ҳудудларда, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида кузатилган.

«Ўзбекистон уй-жой бозоридаги эълонлар одатда АҚШ долларида жойлаштирилади. Жорий йилнинг II чораги якунига кўра, миллий валюта АҚШ долларига нисбатан I чорак якуни билан солиштирганда, 1,7 фоизга мустаҳкамланди. Бу жараён, ўз навбатида, уй-жой нархларининг миллий валютада бироз арзонлашишига ҳам ўз таъсирини кўрсатган», дейилади ҳисоботда.

Тошкент шаҳри кесимида олинганда йил бошидан бери барча туманларда нархларнинг арзонлашиши кузатилган. Энг катта пасайиш Сергели (1-чоракда – 10,5 фоиз, иккинчи чоракда – 4,5 фоиз) туманида қайд этилган бўлса, Шайхонтоҳур туманида нархларнинг нисбатан барқарорлиги сақланиб қолган.

Уйларнинг ўртача қиймати жиҳатдан энг арзон туман Бектемир (10,72 млн сўм/м²), энг қиммат туманлар Миробод (17,16 млн сўм/м²), Яккасарой (15,68 млн сўм/м²) ва Шайхонтоҳур (16,24 млн сўм/м²) бўлиб қоляпти.

Иккиламчи уй-жой бозори

Иккиламчи уй-жой бозорида ҳам айрим ҳудудларда нархларнинг ошиши, айрим ҳудудларда эса тушиши кузатиляпти. Бу борада энг катта нарх ўсиши Қорақалпоғистон (+9,6 фоиз), Хоразм (4,2 фоиз), Сирдарё (3,7 фоиз) ва Сурхондарё (2,9 фоиз) вилоятларида, энг катта пасайиш эса Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Иккинчи чоракда Тошкент шаҳри туманлари кесимида ҳам нархларнинг арзонлашиши биринчи чоракка нисбатан тезлашган.

Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади
Авто, Янгиликлар 14:12 · 06.09.2025
Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади
Сёрфингдан миллиардерликка: Ник Вудманнинг GoPro орқали эришган муваффақият ҳикояси
Миллиардерлар, Янгиликлар 12:33 · 05.09.2025
Сёрфингдан миллиардерликка: Ник Вудманнинг GoPro орқали эришган муваффақият ҳикояси
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди
Янгиликлар 11:11 · 05.09.2025
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС нол ставкага туширилади
Янгиликлар 10:02 · 05.09.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС нол ставкага туширилади
Автомобиллар нархларини «мақбуллаштириш ва тартибга солиш» бўйича таклифлар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 17:54 · 04.09.2025
Автомобиллар нархларини «мақбуллаштириш ва тартибга солиш» бўйича таклифлар ишлаб чиқилади
«Пойтахт банк»ка янги бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тайинланди
Янгиликлар 14:21 · 04.09.2025
«Пойтахт банк»ка янги бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тайинланди