QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Ўзбекистонда августда автомобиль савдоси 9,5 фоизга камайди

Марказий банк ўтган йил якунларига кўра аҳолининг автомобилларга бўлган харид қобилияти пасайганини маълум қилганди. Бу қисман автомобиль кредити шартлари кескинлашгани билан боғлиқ.

Ўзбекистонда августда автомобиль савдоси 9,5 фоизга камайди

Ўзбекистон енгил автомобиль бозорида август ойида фаоллик пасайди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) таҳлилида айтилади.

Ўтган ойда 90 минг енгил автомобиль сотуви расман рўйхатга олинди, бу июль ойига нисбатан 9,5 фоизга кам.

Фаолликнинг энг катта пасайиши Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Андижон вилоятларида савдо ҳажми ошди.

Йиллик ҳисобда (2024 йил августигача) сотувлар 11,3% га камайди, 2023 йил августига нисбатан эса пасайиш 33,3% ни ташкил этди.

Янги машиналар

Янги автомобиллар савдоси 2 фоизга камайиб, 37,6 минг донани ташкил қилди. Улардан:

  • 32,6 мингтаси — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар (июлга нисбатан -0,8%);
  • 4900 га яқини — хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар (-9,4%).

Йиллик ўлчамда янги автомобиллар савдоси бироз ошди.

Иккиламчи бозор

Иккиламчи бозорда сотиш ҳажми 52,7 минг донани ташкил этди, бу июлга нисбатан 14,3 фоизга кам.

Йиллик кўрсаткичда бу кўрсаткич 18,3 фоизга камайди (64,6 мингта эди).

Электромобиллар

Август ойида иккиламчи бозорда 2700 га яқин электромобиль сотилди, бу июлга нисбатан атиги 0,6 фоизга кўп.

Бироқ 2024 йил августига нисбатан ўсиш 4,6 баробарни ташкил этди.

Сотувлар сони камайиши сабаблари

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонга умумий қиймати 1,32 миллиард доллар бўлган 74 505 дона енгил автомобиль олиб кирилган ва миқдор 2023 йилга нисбатан сон жиҳатидан 7,1 фоизга (5730 дона), пул қийматида эса 33,1 фоизга (-633 миллион доллар) камайган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида автомобиллар импорти сон жиҳатидан 33,4 фоизга — 36 451 донадан 24 264 донага, пул кўринишида эса 43 фоизга (436,8 миллион доллар) қисқарди.

Ўзбекистон Марказий банки ўтган йил якунларига кўра аҳолининг автомобилларга бўлган харид қобилияти пасайганини маълум қилганди. Бу қисман автомобиль кредити шартлари кескинлашгани билан боғлиқ.

Регулятор маълумотларига кўра, ўтган йили берилган автокредитлар бўйича ўртача тўлов муддати 4 йилни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 0,3 йилга камайган. Автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 2,1 фоиз пунктига ошиб, 26,1 фоизга етган.

Автокредитлар ҳажми ҳам қисқарган: йил давомида тижорат банклари томонидан жами 17,1 триллион сўмлик автокредитлар ажратилган, бу 2023 йилга нисбатан 2,1 баравар кам.

Чекланган кредитлаш фонида автомобиль бозорида умумий фаоллик ҳам камайган:

  • енгил автомобиллар импорти 2023 йилга нисбатан 7 фоизга камайган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси маълумотлари);
  • Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш (махсус техникадан ташқари) 399 минг донани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 1 фоизга кўп;
  • Йил давомида 1,1 миллион автомобиль олди-сотдиси шартномалари тузилди, бу 2023 йилга нисбатан 27 фоизга кам.
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 17:08 · 16.04.2026
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Янгиликлар 12:04 · 16.04.2026
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Молия, Янгиликлар 10:22 · 16.04.2026
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
Янгиликлар 12:44 · 15.04.2026
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди
Янгиликлар 12:08 · 15.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди