Исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

14:44 · 11.11.2025

АҚШ UzAuto Motors хусусийлаштиришида иштирок этишни кўриб чиқмоқда

10:23 · 11.11.2025

Ўзбекистондаги 18 та банк жаримага тортилди

15:14 · 10.11.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 60 млрд долларга яқинлашди

12:19 · 10.11.2025

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 10 фоизгача ошиши кутилмоқда

10:12 · 10.11.2025

Ўзбекистонда биринчи микромолия банки ташкил этилди

11:13 · 08.11.2025

Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти: нега ҳам нарх, ҳам субсидия оширилмоқда?

12:33 · 07.11.2025

Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушади

10:26 · 07.11.2025

Солиқ мобил иловасининг амалдаги версияси 1 декабрдан ишламайди

15:55 · 06.11.2025

Олтин нархининг ошиши Ўзбекистон бюджетига кўпроқ даромад келтирди — МБ

11:39 · 06.11.2025

Ўзбекистонда 2026 йилдан давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади

17:07 · 05.11.2025

Ўзбекистонда қарийб 150 минг киши ўз-ўзига кредит олишни тақиқлади

11:28 · 05.11.2025

Ҳудудлар кесимида: аҳоли жон бошига даромад бўйича етакчилар ва паст кўрсаткичлар

10:02 · 05.11.2025

Марказий банк учта янги микромолия ташкилотини рўйхатдан ўтказди

10:38 · 04.11.2025

Банклар энди мобил илова орқали олтин сотиши мумкин

9:35 · 04.11.2025

Сенат сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни маъқуллади

14:18 · 03.11.2025

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,8 фоизгача пасайди

10:35 · 03.11.2025

Ўзбекистонда устав капитали камида 300 млрд сўм бўлган қайта суғурта компанияси ташкил этилади

15:49 · 31.10.2025

Автомобилларни утилизация қилиш тартибини бузган шахслар жаримага тортилиши мумкин

Транспорт воситасини утилизация ёки қисмларга ажратишдан олдин авторақам ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини топширмаган фуқароларга жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

Автомобилларни утилизация қилиш тартибини бузган шахслар жаримага тортилиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳага кўра, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Янги моддага кўра, утилизацияга топшириладиган ёки қисмларга бўлиб сотиш мақсадида давлат ҳисобидан чиқарилиши керак бўлган транспорт воситалари учун белгиланган ҳужжатлар ва давлат рақам белгиларини ваколатли органга топширмаган ҳолда утилизация қилиш ёки қисмларга ажратиш қонунбузарлик ҳисобланади.

Бундай ҳолатда фуқароларга — БҲМнинг 5 баравари (2,06 млн сўм), мансабдор шахсларга эса — 10 баравари (4,12 млн сўм) миқдорида жарима қўлланиши назарда тутилмоқда.

Таъкидланишича, 2024 йили автомашиналарни таъмирлаш устахоналаридан давлат ҳисобидан чиқарилмаган 4609 та давлат рақам белгилари топилган.

Шунингдек, устахоналарда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган.

Ўтган йил давомида фуқаролар автомототранспорт воситаларини нотариал ишончнома орқали ёки умуман ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб юборган ҳолатлар учраган. Ушбу автомобиллар яроқсиз ҳолга келгани учун утилизацияга топширилган, аммо давлат ҳисобидан чиқарилмаган.

Уларга тегишли давлат рақам белгилари ноқонуний равишда бошқа транспорт воситаларига ўрнатилиб, қоидабузарликлар содир этилган. Натижада жарима қарорлари аввалги эгалар номи билан расмийлаштирилган ва пул ундириш чоралари МИБлар томонидан уларга нисбатан амалга оширилган.

Мазкур ҳолат бўйича ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига 215 та, ҳудудий ЙҲХХ бошқармаларига эса 2 870 та мурожаат келиб тушган.

Шунингдек, фуқаролар автомототранспорт воситаларини таъмирлаш устахоналаридан топиб олинган давлат рақам белгиларини ўзларининг транспортларига ўрнатиб, турли хил ҳуқуқбузарликлар содир этган.

Масалан, М.Ш. исмли фуқаро бошқа транспорт воситасига тегишли авторақамни ўзининг Malibu-2 автомашинасига ўрнатиб, 70 млн сўмдан ортиқ миқдордаги қоидабузарликлар содир этган.

Қонун лойиҳасида қўшимча қилинишича, қонунчиликка ушбу қўшимчани киритиш орқали фуқаролар ва давлатнинг манфаатларига етказиладиган зарар ҳамда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилиши олди олинади.

Исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди
Янгиликлар 14:44 · 11.11.2025
Исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди
АҚШ UzAuto Motors хусусийлаштиришида иштирок этишни кўриб чиқмоқда
Авто, Янгиликлар 10:23 · 11.11.2025
АҚШ UzAuto Motors хусусийлаштиришида иштирок этишни кўриб чиқмоқда
Ўзбекистондаги 18 та банк жаримага тортилди
Янгиликлар 15:14 · 10.11.2025
Ўзбекистондаги 18 та банк жаримага тортилди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 60 млрд долларга яқинлашди
Янгиликлар 12:19 · 10.11.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 60 млрд долларга яқинлашди
Ўзбекистонга пул ўтказмалари 10 фоизгача ошиши кутилмоқда
Янгиликлар 10:12 · 10.11.2025
Ўзбекистонга пул ўтказмалари 10 фоизгача ошиши кутилмоқда
Ўзбекистонда биринчи микромолия банки ташкил этилди
Янгиликлар 11:13 · 08.11.2025
Ўзбекистонда биринчи микромолия банки ташкил этилди