Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди

2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) сотишда ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланилади.

Президент фармонига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги олиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектларнинг таклифларига асосан рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

Рўйхатдан 346 та маҳсулот ўрин олган бўлиб, уларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.