Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади

Субсидия Ўзбекистоннинг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаган, шунингдек, банкротлик ва тугатиш жараёнида бўлмаган инвесторларга ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ:

  • 2024 йил 1 майдан 2026 йил 31 декабрга қадар Сурхондарё вилоятида инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджетидан бир марталик субсидия ажратилади;
  • субсидия белгиланган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган меҳмонхона учун унинг тоифаси ва хоналар сонидан қатъи назар ажратилади;
  • субсидия Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаган, шунингдек, банкротлик ва тугатиш жараёнида бўлмаган инвесторларга ажратилади.

Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

  • тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 15 млн сўм;
  • 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 20 млн сўм;
  • 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 25 млн сўм;
  • 3 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун — Ўзбекистон президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган миқдорларда.