Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади

15:02 · 17.10.2025

5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди

12:02 · 17.10.2025

Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади

17:06 · 16.10.2025

ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва инфляция тезлашишини прогноз қилди

12:13 · 16.10.2025

Cobalt учун контрактация очилади

16:51 · 15.10.2025

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга 500 млн доллар ажратади

12:42 · 15.10.2025

Ўзбекистонда валюта курслари

10:58 · 15.10.2025

Ўзбекистонда энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар рейтинги тузилади

15:54 · 14.10.2025

Қандай маҳсулотлар учун ижтимой карта орқали ҚҚС қайтарилади?

11:48 · 14.10.2025

Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

15:27 · 13.10.2025

Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди

14:36 · 13.10.2025

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди

15:16 · 10.10.2025

Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади

10:21 · 10.10.2025

Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди

12:17 · 09.10.2025

Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди

10:16 · 09.10.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди

14:57 · 08.10.2025

Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди

13:29 · 08.10.2025

Ўзбекистонда нарх-наво ошиши бўйича кутилмалар камайди

10:05 · 08.10.2025

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади

Бандлик вазирлигига касаба уюшмалари билан платформаларда ишловчи ўзини ўзи банд қилганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини суғурталаш бўйича таклифларни ҳукуматга киритиш топширилди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувда меҳнат муносабатларини яхшилаш бўйича келгуси вазифаларни муҳокама қилди.

Иқтисодиёт барқарор ўсиб, аҳоли турмуш фаровонлигини шунга мос равишда ошириш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳам ҳар йили кўпайтириб борилмоқда. Аммо бу масалалар кўпинча давлат идораларининг ҳисоб-китоби ва таклифи билан ҳал қилинмоқда.

Шу боис, келгуси йилдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишга Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги, Иш берувчилар конфедерациясидан иборат уч томонлама республика комиссиясини ҳам жалб қилиш таклиф қилинди.

Бу меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда ходимлар манфаатини кафолатли ҳимоя қилиш бўйича янгича ёндашув бўлиши қайд этилди.

«Инсон қадри, унинг ҳаёт сифати фақат иш ҳақи билан эмас, балки ижтимоий муҳит билан ҳам белгиланади. Бунинг учун ходимларни уй-жой, сифатли таълим, тиббиёт ва транспорт хизматлари билан кафолатли таъминлаб, энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларига етадиган даромад топишига шароит яратиб беришимиз зарур», — деди президент.

Бугунги кунда 6 млнга яқин аҳоли ўзини ўзи банд қилиб, дастурчи, веб-дизайнер, ҳунарманд, такси ҳайдовчиси, курьер каби ўнлаб касбларда платформали бандлик асосида ишламоқда.

Кўплаб фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар масофадан туриб меҳнат қилишни ўргангани, маҳаллаларни «драйвер» соҳаларга ихтисослаштириш ҳисобидан 1,5 млн оила ўз хонадонида ишлаб, даромад олаётгани таъкидланди.

Бу йўналишлар иқтисодий тараққиётнинг бир қисмига, уларда фаолият юритаётган одамлар эса меҳнат муносабатларининг тенг ҳуқуқли субъектига айланаётгани айтилди.

Касаба уюшмалари ҳам маҳаллалар билан яқиндан ишлайдиган самарали тизимни йўлга қўйиш таклиф қилинди. Бандлик вазирлигига касаба уюшмалари билан биргаликда таклифларни ҳукуматга киритиш топширилди.

Бунда платформаларда фаолият юритаётган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, уларнинг ҳаёти, хавфсизлигини суғурталаш таклифлар киритилади.

Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 271 минг сўм этиб белгиланган. Шунингдек, шу санадан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10% га оширилди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади
Янгиликлар 15:02 · 17.10.2025
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади
5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди
Янгиликлар 12:02 · 17.10.2025
5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди
Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади
Янгиликлар 17:06 · 16.10.2025
Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади
ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва инфляция тезлашишини прогноз қилди
Янгиликлар 12:13 · 16.10.2025
ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва инфляция тезлашишини прогноз қилди
Cobalt учун контрактация очилади
Авто, Янгиликлар 16:51 · 15.10.2025
Cobalt учун контрактация очилади
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга 500 млн доллар ажратади
Янгиликлар 12:42 · 15.10.2025
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга 500 млн доллар ажратади