Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди

11:07 · 30.06.2026

Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда

10:14 · 30.06.2026

Кредит учун ягона платформа, ошаётган нафақа ва ишга тушаётган бонд омборлари. Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?

17:46 · 29.06.2026

Ўзбекистонда электромобиллар сони бир йилда 68 фоизга ошди

12:05 · 29.06.2026

Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди

10:02 · 29.06.2026

Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда

9:05 · 29.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:55 · 27.06.2026

Марказий Осиёда давлат қарзи энг кўп мамлакат қайси?

11:23 · 26.06.2026

Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Bа2 даражасига оширди

8:14 · 26.06.2026

Ўзбекистонда қурилиш материаллари таннархини пасайтириш учун 50 млн доллар ажратилади

15:22 · 25.06.2026

Маҳаллий корхоналар импорт материалларни олиб келишда ҚҚСдан озод қилишни сўрамоқда

12:52 · 25.06.2026

Банкларда хорижий валюта олди-сотдиси кескин ошди — Марказий банк

10:49 · 25.06.2026

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори бюджет соҳасидаги иш ҳақини ҳисоблашдан ажратилиши, халқаро мезонларга яқинлаштирилиши, ҳудудлар ва тармоқлар кесимида фарқланиши, қолаверса, соатбай ва кунбай минимал иш ҳақи жорий этилиши мумкин.

Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда 2030 йилгача меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини (МҲЭКМ) босқичма-босқич медиана иш ҳақининг 40 фоизигача ошириш, уни бюджет соҳасида иш ҳақларини ҳисоблаш базаси сифатида қўллашдан воз кечиш, шунингдек, ҳудудий ва тармоқлар кесимида минимал иш ҳақи ставкаларини жорий этиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилмоқда.

Бундай чора-тадбирлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, фискал таҳлиллар институтининг мамлакатда МҲЭКМни белгилаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таҳлилий маълумотида келтирилган.

Айни пайтда МҲЭКМ миқдори ойига 1,271 млн сўмни (тахминан 104 доллар) ташкил этмоқда. Халқаро маълумотлар базалари (жумладан, WageIndicator) маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич қатор МДҲ мамлакатларига нисбатан паст даражада сақланиб қолмоқда. Хусусан, Қозоғистонда минимал иш ҳақи миқдори 180 доллар атрофида, Россия Федерациясида 295 доллар, Беларусда эса 265 долларга яқин даражада.

Шу билан бирга, МҲЭКМ ва медиана иш ҳақи ўртасидаги нисбат тахминан 24 фоизни ташкил қилади. Халқаро таҳлилий амалиётда (хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва ИҲТТ таҳлилларида) минимал иш ҳақининг етарлилик даражасини баҳолаш учун медиана иш ҳақига нисбатан 40−60 фоиз атрофидаги диапазон кенг қўлланилади. Ушбу ёндашув нуқтаи назаридан, Ўзбекистондаги МҲЭКМ нисбатан паст даражада эканлиги кузатилади.

Ҳужжат муаллифлари ушбу кўрсаткични 2030 йилга қадар медиан иш ҳақига нисбатан 40 фоизгача босқичма-босқич оширишни таклиф қилмоқда. Жорий медиан иш ҳақи даражасида (тахминан 5,3 млн сўм) ушбу кўрсаткичга эришиш МРОТни қарийб 2,1 млн сўмгача оширишни назарда тутади, бу эса унинг ҳозирги даражасидан (1,3 млн сўм) 1,7 баробар юқори. Шу билан бирга, таъкидланишича, бу аҳоли даромадлари динамикаси ва меҳнат бозори параметрларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширишни талаб этади.

Ҳозирги модель нима сабабдан муаммоли?

Маълумотда қайд этилишича, Ўзбекистонда МҲЭКМнинг амалдаги модели бир нечта тизимли чекловларга эга. Улардан энг асосийси — МҲЭКМ бир вақтнинг ўзида ҳам ижтимоий кафолат, ҳам бюджет соҳасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини шакллантирувчи ҳисоб-китоб базаси вазифасини бажаради.

МҲЭКМнинг Ягона тариф сеткасига (ЯТС) боғланганлиги унинг миқдорини ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳажми ўртасида бевосита функционал боғлиқликни келтириб чиқаради. Бу эса, ўз навбатида, давлат бюджети харажатларининг автоматик равишда ортишига сабаб бўлмоқда. МҲЭКМ даражаси ижтимоий мезонлар билан бир қаторда фискал чекловлар таъсирида шаклланади.

Ҳужжатда айтилишича, бюджет секторида меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари улуши умумий бюджет харажатларининг 42−45 фоизини ташкил этади. Шу сабабли, МҲЭКМнинг оширилиши бюджет секторида меҳнатга ҳақ тўлаш фондини автоматик равишда оширади ва бюджетга тўғридан-тўғри босим кўрсатади.

МҲЭКМни бюджет соҳасидаги ишчилар иш ҳақидан ажратиш таклиф этилмоқда

Тизимни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида МҲЭКМ вазифаларини институционал жиҳатдан чегаралаш айтилмоқда. Маълумот муаллифлари бюджет соҳасида иш ҳақи фондини ҳисоблашда МҲЭКМдан индикатор сифатида фойдаланишдан воз кечишни таклиф қилмоқда.

Бунинг ўрнига мустақил базавий тариф миқдорини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бундай ёндашув, муаллифлар фикрича, ижтимоий кафолатлар ва бюджет юки ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни бартараф этади.

Бошқача айтганда, МҲЭКМ ходимлар учун минимал ижтимоий кафолат сифатида сақлаб қолиниши, бюджет соҳасидаги иш ҳақлари эса алоҳида тариф базаси асосида ҳисобланиши керак. Бу давлатга бюджет билан боғлиқ барча харажатларни автоматик ва мутаносиб равишда оширмасдан туриб, минимал иш ҳақини ошириш имконини беради.

МҲЭКМ ҳудудлар ва тармоқлар бўйича фарқланиши мумкин

Яна бир таклиф — МҲЭКМнинг ҳудудий табақаланишини жорий этиш имкониятини кўриб чиқиш. Маълумотда қайд этилишича, Ўзбекистонда меҳнат бозорида яққол ифодаланган ҳудудий нотекислик мавжуд бўлиб, даромадлар ва яшаш таннархида фарқлар бор.

Расмий маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри билан айрим ҳудудлар ўртасида ўртача иш ҳақи фарқи 1,5−2 бараварни ташкил этади. Ушбу шароитда МҲЭКМ пойтахтда реал харажатларни тўлиқ акс эттирмайди, айрим ҳудудларда эса иш ҳақи даражаларига нисбатан юқори юклама ҳосил қилиши мумкин.

Муаллифлар минимал иш ҳақини маҳаллий шароитларга мослаштириш учун МҲЭКМнинг ҳудудий табақаланишини ёки бошқа механизмларни жорий этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда. Бундай ёндашув, уларнинг фикрича, иқтисодий ривожланган ҳудудларда (шу жумладан, Тошкент шаҳрида) тўловларнинг етарлилик даражасини ошириш билан бир қаторда, иқтисодий фаоллиги паст бўлган ҳудудларда нормативларнинг қўлланилувчанлигини сақлаб қолиш имконини беради.

Бундан ташқари, тажриба тариқасида қурилиш, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида ушбу миқдорни 30 фоизгача ошириш таклиф қилинмоқда. Ушбу соҳаларда меҳнат шароитлари, иш вақти ва даромад даражаси бошқа тармоқлардан сезиларли фарқ қилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал соатбай ва кунбай ставкалари

Ҳужжатда, шунингдек, тармоқлар бўйича МҲЭКМни белгилаш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал соатбай ва кунбай ставкаларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Ҳозир МҲЭКМ асосан ойлик кўрсаткич сифатида қабул қилинади. Бироқ тўлиқ бўлмаган, вақтинчалик ва мавсумий бандлик сегментларидаги ишчилар учун бундай модель доим ҳам тўғри келмайди. Бу, айниқса, мослашувчан иш жадвали, сменали иш, кунбай иш ҳақи ёки қисман бандлик кенг тарқалган соҳалар учун долзарб.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал соатбай ва кунбай ставкаларининг жорий этилиши МҲЭКМ таъсирини тўлиқ бўлмаган, вақтинчалик ва мавсумий бандлик сегментларига (шу жумладан, техник ходимлар ва кичик тиббиёт ходимлари каби тоифаларга) самарали татбиқ этишга хизмат қилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш ижтимоий шериклик институтларини кучайтиришни ва амалиётни кенгайтиришни талаб этади. Бу меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини белгилашда давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг фаолроқ иштирок этишини назарда тутади.

Муаммо фақат МҲЭКМ миқдорида эмас, унга риоя этилишида ҳам

Таклифларнинг алоҳмда қисми минимал иш ҳақи талабларига риоя этилишига алоқадор. Маълумотда қайд этилишича, агар ходимларнинг катта қисми расмий меҳнат бозоридан ташқарида қолса ёки иш ҳақининг бир қисмини «конверт»да олишда давом этса, МҲЭКМни расман оширишнинг ўзи муаммони ҳал қилмайди.

Мавжуд баҳолашларга кўра, ходимларнинг тахминан 15 фоизи 1 млн сўмдан кам, яна 21 фоизи эса минимал иш ҳақи даражасига яқин миқдорда ҳақ олади.

Ҳужжатда келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда норасмий бандлик даражаси 38−40 фоизни ташкил этади. 14,7 млн иқтисодий фаол аҳолидан тахминан 5,4 млн киши расмий секторда банд. Шунингдек, амалиётда ходимларни расман МҲЭКМ даражасида расмийлаштириб, даромаднинг қолган қисмини норасмий тарзда тўлаш ҳолатлари кузатилади.

МҲЭКМга риоя қилиш даражасини ошириш учун бандликни ҳисобга олишнинг рақамли воситаларини ривожлантириш, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш тартибларини соддалаштириш, шунингдек, меҳнат қонунчилигининг ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишга оид айрим нормаларини оптималлаштириш зарур.

Бунда асосий эътибор иш берувчиларнинг маъмурий ва транзакцион харажатларини камайтиришга қаратилган. Ғоя шундан иборатки, меҳнат муносабатларини расмийлаштириш қанчалик мураккаб ва қимматга тушса, норасмий секторга ўтишга рағбат ҳам шунчалик юқори бўлади.

Халқаро контекст

Маълумотда таъкидланишича, таклифларни ишлаб чиқишда халқаро тажриба ва Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсиялари ҳисобга олинган. Хусусан, ХМТнинг 131-сонли Конвенциясига мувофиқ, МҲЭКМ даражасини аниқлашда, бир томондан, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари эҳтиёжлари (шу жумладан, нархлар даражаси ва яшаш минимуми), иккинчи томондан эса — меҳнат унумдорлиги, бандлик даражаси ва иқтисодиётнинг молиявий имкониятлари каби иқтисодий омиллар инобатга олиниши лозим.

Халқаро тажрибада минимал иш ҳақини тартибга солишнинг турли моделларидан фойдаланилади. Масалан, Германияда жамоавий шартномалар давлат секторидаги иш ҳақини белгилайди, миллий МҲЭКМ эса умумий ижтимоий минимал чегара ҳисобланади.Қозоғистонда бюджет соҳасида иш ҳақини шакллантириш учун базавий лавозим маоши қўлланилади. Японияда минимал иш ҳақи яшаш қийматидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда префектуралар даражасида белгиланади.

Европа Иттифоқининг қатор мамлакатларида минимал соатбай иш ҳақи ставкалари кенг қўлланилади. Шунингдек, минимал иш ҳақи миқдори инфляция, тариф ставкалари ва меҳнат бозоридаги вазиятдан келиб чиқиб мунтазам қайта кўриб чиқилади.

Маълумот муаллифлари таъкидлашича, келтирилган халқаро амалиёт элементлари турли институционал шароитларда шаклланган бўлиб, тўғридан-тўғри ўзлаштириш учун универсал воситалар ҳисобланмайди. Уларнинг қўлланилиши жамоавий шартномалар тартибга солиш механизмларининг ривожланганлик даражасига, бандликнинг формаллашув даражасига ҳамда назорат тизимининг самарадорлигига боғлиқ.

Нима ўзгариши мумкин?

Таклиф қилинган чора-тадбирлар амалга оширилса, Ўзбекистонда МҲЭКМ босқичма-босқич асосан формал ҳисоб-китоб кўрсаткичи сифатидаги вазифасидан воз кечиб, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг тўлақонли воситасига айланиши мумкин.

МҲЭКМни медиан иш ҳақига нисбатан 40 фоизгача ошириш уни халқаро мезонларга яқинлаштириш имконини беради, бироқ бу бизнес ва давлат бюджетига ортиқча юк туширмаслиги учун босқичма-босқич ва эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак. Шунингдек, МҲЭКМни бюджет соҳасидаги тариф сеткасидан ажратиш давлатга минимал ижтимоий кафолатларни оширишда кўпроқ мослашувчанлик беради.

Ҳудудлар ва тармоқлар кесимида фарқланган МҲЭКМни жорий этиш, шунингдек, соатбай ва кунбай минимал ставкаларни белгилаш меҳнат бозори тизимини амалдаги шароитларга яхшироқ мослаштириши мумкин. Бироқ бу чораларнинг самараси норасмий бандликни қисқартириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал стандартларига амалда риоя этилишини таъминлашга боғлиқ бўлади.

Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
Янгиликлар 11:07 · 30.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси 39 миллиондан ошди
Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда
Янгиликлар 10:14 · 30.06.2026
Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда
Кредит учун ягона платформа, ошаётган нафақа ва ишга тушаётган бонд омборлари. Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 17:46 · 29.06.2026
Кредит учун ягона платформа, ошаётган нафақа ва ишга тушаётган бонд омборлари. Ўзбекистонда 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистонда электромобиллар сони бир йилда 68 фоизга ошди
Авто, Янгиликлар 12:05 · 29.06.2026
Ўзбекистонда электромобиллар сони бир йилда 68 фоизга ошди
Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди
Интервью, Янгиликлар 10:02 · 29.06.2026
Давлат банкларида муаммоли кредитлар миқдори кескин ошди
Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда
Янгиликлар 9:05 · 29.06.2026
Ўзбекистон йил бошидан бери 24 тонна олтин сотиб олиб, соф харидорлар етакчи учлигида қолмоқда