Марказий банк саккизта банкни жаримага тортди

10:33 · 18.10.2025

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади

15:02 · 17.10.2025

5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди

12:02 · 17.10.2025

Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади

17:06 · 16.10.2025

ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва инфляция тезлашишини прогноз қилди

12:13 · 16.10.2025

Cobalt учун контрактация очилади

16:51 · 15.10.2025

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга 500 млн доллар ажратади

12:42 · 15.10.2025

Ўзбекистонда валюта курслари

10:58 · 15.10.2025

Ўзбекистонда энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар рейтинги тузилади

15:54 · 14.10.2025

Қандай маҳсулотлар учун ижтимой карта орқали ҚҚС қайтарилади?

11:48 · 14.10.2025

Солиқ қўмитаси шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

15:27 · 13.10.2025

Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» 1 ноябрдан қайта иш бошлайди

14:36 · 13.10.2025

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини оширди

15:16 · 10.10.2025

Солиқ қарздорлиги бўлмаган тадбиркорларга субсидия берилади

10:21 · 10.10.2025

Марказий банк кредит шартномалари сабаб барча тижорат банкларини огоҳлантирди

12:17 · 09.10.2025

Ўзбекистонда кутилаётган инфляция йиллик энг паст кўрсаткичга етди

10:16 · 09.10.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна рекордни янгилаб қарийб 55 млрд долларга етди

14:57 · 08.10.2025

Ўзбекистонда электромобиль импорти рекорд даражада ошди

13:29 · 08.10.2025

Марказий банк саккизта банкни жаримага тортди

Шунингдек, аниқланган камчиликлар учун 7 та банк ва 13 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Марказий банк саккизта банкни жаримага тортди
Фото: Марказий банк

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг центабр ойидаги йиғилишларида (9 марта) 43 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 28 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (5 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (2 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (3 та), микромолия банки фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (14 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 15 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Пруденциал норматив талабларига риоя этилмаганлиги, ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмаганлиги ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 7 та банк ва 13 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция текширувлари давомида ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар, шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 8 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Марказий банк саккизта банкни жаримага тортди
Янгиликлар 10:33 · 18.10.2025
Марказий банк саккизта банкни жаримага тортди
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади
Янгиликлар 15:02 · 17.10.2025
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилашда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади
5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди
Янгиликлар 12:02 · 17.10.2025
5 граммлик олтин қуйма нархи илк бор 8,8 млн сўмга етди
Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади
Янгиликлар 17:06 · 16.10.2025
Ўзбекистонда 2026 йилдан электрон ҳисоб-фактуралар хавфини баҳолаш тизими ишга туширилади
ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва инфляция тезлашишини прогноз қилди
Янгиликлар 12:13 · 16.10.2025
ХВЖ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва инфляция тезлашишини прогноз қилди
Cobalt учун контрактация очилади
Авто, Янгиликлар 16:51 · 15.10.2025
Cobalt учун контрактация очилади