Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

АҚШ UzAuto Motors хусусийлаштиришида иштирок этишни кўриб чиқмоқда

Апрель ойида президент 2026 йилнинг биринчи чорагида UzAuto Motorsʼдаги 99,7 фоизлик давлат улушини сотиш учун очиқ савдоларни ўтказишни топширган эди.

АҚШ UzAuto Motors хусусийлаштиришида иштирок этишни кўриб чиқмоқда

АҚШ Ўзбекистонга бир неча млрд долларлик автомобиль эҳтиёт қисмларини етказиб беради ва UzAuto Motors давлат компаниясини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.

Ўтган ҳафта Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ етакчиларининг C5+1 форматидаги саммитида иштирок этиш мақсадида АҚШга амалий ташриф билан борди. Ташриф доирасида президент Доналд Трамп билан учрашди.

Учрашувдан сўнг АҚШ президенти «мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишув» доирасида 2028 йил охиригача Америка иқтисодиёти Ўзбекистондан товарлар етказиб бериш ва инвестициялар ҳисобига қарийб $35 млрд олишини маълум қилди. 2035 йилга келиб уларнинг умумий ҳажми $100 млрддан ошиши кутилмоқда.

Келишувларнинг бир қисми автомобилсозлик соҳасига тааллуқли. АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Ўзбекистон кейинги уч йил ичида $5 млрдлик автомобиль эҳтиёт қисмларини импорт қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ва АҚШ UzAuto Motorsʼни сотиш ва хусусийлаштириш доирасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганади.

Апрель ойида президент давлат компанияларини хусусийлаштириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Хусусан, UzAuto Motorsʼдаги 99,7% лик давлат улушини сотиш учун 2025 йилнинг тўртинчи чорагида маслаҳатчиларни жалб қилиш, 2026 йилнинг биринчи чорагида эса очиқ савдоларни эълон қилиш вазифаси қўйилган.

6 ноябрь куни Вашингтонда Шавкат Мирзиёев АҚШнинг General Motors International компанияси глобал ижрочи директори Шилпан Аминни қабул қилди. Томонлар ишлаб чиқариш ҳамкорлигини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, учрашувда замонавий машинасозликда талаб юқори бўлган янги технологиялар ва хомашё ресурслари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Авто, Янгиликлар 11:46 · 12.12.2025
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Янгиликлар 10:21 · 12.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 16:28 · 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди
Янгиликлар 15:28 · 11.12.2025
Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди