Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди

14:48 · 06.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

14:19 · 06.08.2026

Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди

10:12 · 06.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки бўлиб, улар Автомобиль йўллари қўмитасининг ихтиёрида бўлади ва чекланмаган доирадаги шахсларнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжаллангандир.

Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди

“Автомобиль йўлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Қонуннинг мақсади Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантириш, улардан фойдаланиш ва йўл фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга кўра, Ўзбекистонда автомобиль йўллари қуйидагича таснифланади:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
  • шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари (ички автомобиль йўллари);
  • хўжалик автомобиль йўллари.

Автомобиль йўллари фойдаланиш режимига кўра бепул ёки белгиланган тартибда пулли бўлиши мумкин.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки бўлиб, улар Автомобиль йўллари қўмитасининг ихтиёрида бўлади ва чекланмаган доирадаги шахсларнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжаллангандир.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги ажратилган минтақанинг минимал ўлчамлари қуйидагилардан иборат:

  • І тоифа автомобиль йўлларида – 80 метр;
  • II тоифа автомобиль йўлларида – 60 метр;
  • III ва IV тоифа автомобиль йўлларида – 40 метр;
  • V тоифа автомобиль йўлларида – 25 метр.

Йўл бўйи минтақаси – бу ажратилган минтақага иккала томонидан туташган, чегараларида транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкасидир.

Автомобиль йўллари қўмитаси автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли органдир. Қонунга кўра, автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари мазкур йўл эгалари томонидан, шу жумладан ихтисослаштирилган йўл ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.

Йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларида ҳаракатланишига фақат махсус ваколатли орган ёки унинг тизимидаги идоралар томонидан бериладиган махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Пулли автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Мазкур қарор режалаштирилаётган пулли автомобиль йўли билан боғлиқ ҳудудлар ўртасида лозим даражадаги ва фойдаланиш ҳолатидаги автомобиль йўллари бўйлаб муқобил бепул ҳаракатланишни таъминлаш шарти билан қабул қилинади.

Фойдаланувчи транспорт воситасида пулли йўлдан ҳаракатланиш учун қуйидаги усуллардан бири орқали оператор билан оммавий шартнома тузади:

  • пулли автомобиль йўлига кириш;
  • ҳаракатланиш учун тўловни тўлов пунктида тўлаш;
  • йўл талонини сотиб олиш.

Пулли автомобиль йўлидан ҳаракатланиш учун тўлов транспорт воситаларининг юқори тезлик режимини ва бутун йўналиш бўйлаб юқори даражадаги сервис хизматини таъминлаш шарти билан жорий этилади.

Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Янгиликлар 14:48 · 06.08.2026
Ўзбекистонда аҳолининг сўмдаги омонатлари бўйича ставкалар сўнгги беш йилдаги энг паст даражага тушди
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Авто, Янгиликлар 14:19 · 06.08.2026
Пулли автомобиль йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Янгиликлар 10:12 · 06.08.2026
Марказий банк биометрик маълумотларни сақлаш бўйича янги талабларни жорий этди
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Янгиликлар 14:06 · 05.08.2026
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди