Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди

16:17 · 28.04.2026

Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди

11:48 · 28.04.2026

Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади

10:37 · 28.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади

14:15 · 24.04.2026

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди

10:30 · 24.04.2026

Ўзбекистонга биринчи чоракдаги пул ўтказмалари 3,8 млрд долларгача ўсди

16:16 · 23.04.2026

Ўзбекистонда банклар энди карталардаги маблағларни «нолгача» ечиб ололмайди

11:40 · 23.04.2026

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

9:55 · 23.04.2026

Ўзбекистонда коммунал хизматлар бўйича қарздорликни ундириш соддалаштирилди

9:02 · 23.04.2026

Ўзбекистонда март ойида жами 78 мингдан ортиқ енгил автомобиль сотилди

11:34 · 22.04.2026

«Бу мажбурий талаб эмас» — МБ пластик картадан пул ўтказишга изоҳ бериш ҳақида

Шу билан бирга, регулятор ушбу янгилик орқали тўпланадиган маълумотлар солиқ ёки бошқа идораларга юборилмаслигини маълум қилди.

«Бу мажбурий талаб эмас» — МБ пластик картадан пул ўтказишга изоҳ бериш ҳақида
Фото: Марказий банк

Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда «ўтказма мақсадини кўрсатиш» вазифасини юклади. Регулятор матбуот хизматининг «Kommers.uz» нашрига маълум қилишича, ушбу хат тавсиявий характерга эга бўлиб, бу мажбурий талаб эмас.

Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда «ўтказма мақсадини кўрсатиш» бўйича кўрсатма жўнатди. Унга кўра, фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади. Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ.

Регуляторга кўра, рақамли хизматларни ривожлантириш доирасида банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловалар функционалини босқичма-босқич такомиллаштириб бормоқда. Жумладан, пул ўтказмаларида айрим аниқлаштирувчи параметрлар жорий этилиши мумкин.

Қайд этилишича, бу техник хусусиятга эга янгиланиш бўлиб, операцияларнинг тўғри қайта ишланиши, сервис сифатини ошириш ва тизим барқарорлигини таъминлашга қаратилган. Киритилган маълумотлар мобил илованинг стандарт ишлаш жараёни доирасида қайта ишланади ва учинчи шахсларга тақдим этилмайди.

Муҳими:

  • мазкур янгиланишлар тўловларни чеклашни назарда тутмайди;
  • ўтказмалар амалдаги тартибда давом этади;
  • тўловни амалга ошириш механизми ўзгармайди (қўшимча ҳужжат ёки мураккаб жараён йўқ).

Таъкидланишича, ушбу амалиёт жаҳон тажрибасида кенг қўлланилади. Масалан, турли халқаро банк иловаларида (скриншотларда келтирилган мисоллар каби) тўлов мақсади, категория ёки изоҳ майдонлари мавжуд.

«Яна бир муҳим жиҳат: Ушбу хат тавсиявий характерга эга. Бу мажбурий талаб эмас», — дейилади МБ изоҳида.

Қандай шаклда жорий этиш, қачон жорий этиш ва нечта параметр қўшиш — ҳар бир банк ёки тўлов ташкилотининг ўзига боғлиқ экани билдирилди. Бу уларнинг мобил илова архитектураси, техник инфратузилмаси ва ички жараёнларидан келиб чиқиб белгиланади.

«16 та параметр» деган тушунча ягона мажбурий рўйхат эмас. Бу умумий намунавий ёндашув бўлиши мумкин. Айрим банкларда камроқ, айримларида бошқача форматда бўлиши эҳтимол, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, регулятор ушбу янгилик орқали тўпланадиган маълумотлар солиқ ёки бошқа идораларга юборилмаслигини маълум қилди.

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 13:45 · 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 10:56 · 29.04.2026
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Янгиликлар 10:34 · 29.04.2026
Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 16:17 · 28.04.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди
Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди
Янгиликлар 11:48 · 28.04.2026
Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди
Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади
Янгиликлар 10:37 · 28.04.2026
Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади