Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда намунали маҳаллаларда фитнес кўчаларини яратиш учун 100 млрд сўм ажратилади

Пиёда юрувчи аҳолини рағбатлантириш учун 18 млрд сўм тўлаб берилган

Фото: «fitness.zdes.su»

Шавкат Мирзиёев юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда энг муҳим омил соғлом турмуш тарзига амал қилиш эканига алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Президент раислигидаги юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллалар танлаб олиниб, уларда замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратилади. Жумладан, вилоят ҳокимларига иккитадан, туман ва шаҳар ҳокимларига биттадан намунали маҳаллада шундай ишларни ташкил қилиш топширилган.

Шунингдек, «Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етган, уларга пиёда юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилган. Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилган.

Маълумот ўрнида, айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот бермоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда кардиология соҳасида дори ва тиббий буюмлар учун 580 млрд сўм ажратилиши хабар қилинганди.