Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Алишер Усмоновнинг миллиардер топ-менежери Nataly S супер яхтасининг эгаси бўлиб чиқди

Яхта бугунги кунда тахминан 15 миллион евро (17 миллион доллар)га тушиши мумкин

Фото: «charterworld.com»

Миллиардер Иван Стрешинский ва унинг рафиқаси Наталья узунлиги 38,36 метр бўлган Nataly S яхтасининг эгалари бўлиб чиқди. Бу ҳақда Forbes’га яхталар бозоридаги манбаси маълум қилди.

Тахминан 17 миллион долларлик ҳашаматли 38 метрли яхта эгаси — Наталья Стрешинская шарафига номланган. Мотор яхта 2020 йил Ferretti Group таркибига кирувчи Италиянинг Custom Line кемасозлик заводида ясалган. Қайиқнинг кенглиги 7,61 метр, «осадка» 2,13 метр, оғирлиги 271 брутто тонна. Кеманинг ички қисми ва дизайни Франческо Пасковски томонидан ишлаб чиқилган.

Фото: Forbes учун Семён Кац сурати

Наталья Стрешинская — таниқли блогер Тетя Мотя 2021 йилнинг ёзида ушбу кемадан ўзининг фотосуратлари ва видеоларини юклашни бошлади.

«Custom Line яхталари, айниқса, руслар ва МДҲ давлатларидан келганлар орасида, биринчи навбатда, ташқи ўлчамига нисбатан катта ички ҳажми туфайли машҳурдир», — дейди Yacht Harbour асосчиси Дмитрий Семенихин.

Унинг сўзларига кўра, бундай яхта амалда янги экани ҳисобга олинса, бугунги кунда тахминан 15 миллион евро (17 миллион доллар)га тушиши мумкин.

Маълумот учун, Иван Стрешинский — Алишер Усмонов эгаси ҳисобланадиган USM Holding бош директори. Стрешинскийнинг бойлиги унинг холдингдаги улуши 3 фоиздан 5 фоизга ошганидан кейин 1,3 миллиард долларгача ўсди. Шундан сўнг менежер расман миллиардерга айланди.