Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Испаниянинг энг бой миллиардери Inditex компанияси бошқарувини қизига топширди

Компания Zara, Massimo Dutti ва бошқа брендларга эгалик қилади

Испаниянинг энг бой миллиардери Inditex компанияси бошқарувини қизига топширди
Фото: «land-of-news.com»

Испаниянинг энг бадавлат миллиардери Амансио Ортеганинг қизи отаси асос солган Zara, Massimo Dutti ва бошқа брендларга эгалик қилувчи Inditex компаниясига раҳбарлик қилади. Сармоядорларни ҳайратга солган ушбу янгилик фонида компания акциялари нархи 5 фоиздан кўпроққа тушиб кетди.

Дунёнинг энг йирик кийим-кечак сотувчиларидан бири бўлган Испаниянинг Inditex компанияси директорлар кенгашига 2022 йил 1 апрелдан Испаниянинг энг бой миллиардери Амансио Ортеганинг қизи Марта Ортега Перес раислик қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. Inditex компанияси Zara, Massimo Dutti, Bershka Pull & Bear ва бошқа таниқли кийим брендларига эгалик қилади.

Маълум бўлишича, бу қарор 1975 йилда Inditex компаниясига асос солган Амансио Ортеганинг ўзи ва компания директорлар кенгашининг амалдаги раиси Пабло Исла ташаббуси билан қабул қилинган.

«Ушбу ўзгаришлар билан директорлар кенгаши 2011 йилда Амансио Ортеганинг Inditex директорлар кенгаши раҳбари лавозимидан кетишидан бошланган авлодлар алмашинувини якунлайди», дейилади хабарда.

Bloomberg нашрининг қайд этишича, «узоқ кутилган авлодлар алмашинуви» сармоядорларни ҳайратда қолдирган, чунки авлодлар алмашинуви Inditex бош ижрочи директорининг ўзгариши билан ҳам бирга юз берди.

Alantra Equities консалтинг фирмаси раҳбарият алмашинувини «ёмон хабар» деб атади, чунки Пабло Ислани алмаштириш қийин ва янги бош директор чакана савдо тажрибасига эга эмас. Бундан ташқари, Исла Inditex’га 10 йилдан ортиқ вақт давомида раҳбарлик қилди, шу вақт ичида компаниянинг бозор қиймати олти баравар ошиб, 100 миллиард долларга етди.

«Сўнгги пайтларда испаниялик миллиардернинг қизи Марта Ортега ҳам аста-секин омма эътиборига тушиб, компаниянинг 59 фоиз акцияларига эгалик қилувчи 85 ёшли отаси асос солган бизнесда фаол иштирок этмоқда», деб ёзмоқда Bloomberg.

Марта Ортега сўнгги 15 йил давомида Inditex’да турли лавозимларда ишлаган, бироқ ҳеч қачон юқори бошқарувда бўлмаган. Шу билан бирга, у бир нечта премиум даражадаги тўпламларни тақдим этиб, Zara брендини мустаҳкамлашда фаол иштирок этган.

Маълумот ўрнида, 85 ёшли Амансио Ортега 77 миллиард доллар бойлиги билан Forbes талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги жорий йилнинг 30 ноябрь ҳолатига кўра, реал вақтда янгиланадиган Forbes Real-Time рейтингида 73,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

«Inditex Zara, Zara Home, Pull & Bear, Massimo Dutti, Bershka, Stradivarius, Oysho ва Uterque дўконларини бошқаради. Кийим-кечак ретейлери Европада биринчилардан бўлиб пандемиядан олдинги савдо ва фойда даражасига эришди, чунки компания онлайн савдони ривожлантиришга эътибор қаратди», деб ёзади Bloomberg.

Иккинчи чоракда Inditex компаниянинг соф фойдаси 850 миллион еврони ташкил этганини маълум қилди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга кўпдир. Коронавирус чекловлари босқичма-босқич юмшатилгани сабабли компаниянинг сотуви кўтарилди.

Аввалроқ миллиардер Рэй Далио АҚШнинг ортаётган давлат қарзи фуқаролар урушига олиб бориши мумкинлигини айтгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди