Uzbekistan Airways келгуси ҳафтадан бошлаб Самарқанд халқаро аэропортидан хорижга парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 17 декабрдан бошлаб реконструкция қилинган Самарқанд халқаро аэропортидан мунтазам халқаро қатновлар йўлга қўйилади.
Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси самолётлари қуйидаги йўналишларда парвоз қилади:
- Самарқанд — Москва — Самарқанд
- Самарқанд — Санкт-Петербург — Самарқанд
- Самарқанд — Олмаота — Самарқанд
- Самарқанд — Истанбул — Самарқанд
Аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти 10 декабрдан минтақавий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни бошлагани хабар қилинганди.


