Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 17:00 · 21.12.2021

Ўзбекистонда давлат қарзи суммаси ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги белгиланиши мумкин

Қонунчилик палатасида «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда давлат қарзи суммаси ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги белгиланиши мумкин
Фото: «glavk.net»

Ўзбекистонда давлат қарзи суммасининг ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслигини белгиловчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  мажлисида «Давлат қарзи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан давлат қарзи суммасининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60 фоиздан ошмаслиги, давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти, Олий Мажлис палаталари, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва Молия вазирлигининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда.

Хусусан, давлат қарзини бошқаришда парламент ролини ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига давлат қарзининг чекланган ҳажмини белгилаш, давлат қарзини бошқариш стратегияси ижросини кўриб чиқиш ҳамда жалб қилинган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ваколатлари берилмоқда.

Қайд этилишича,  қонун лойиҳаси билан давлат қарзини бошқариш тизимининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш, шу жумладан давлат қарзини жалб қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3 йил муддатга давлат қарзини бошқариш стратегияси тасдиқланиши кўзда тутилмоқда.

Ҳужжат давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш бўйича қоидалар ҳам акс эттирилмоқда. Бунда Молия, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларига, Олий Мажлис палаталарига маълумот киритиш ҳамда вазирлик ва идораларга давлат қарзи тўғрисидаги маълумотларни ОАВда ёритиб бориш, расмий веб-сайтларда чоп этиш мажбурияти юкланмоқда.

Шунингжек, Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида хусусий шерикка бериладиган кафолатлар бўйича чекловлар ўрнатиш амалиёти жорий этилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат қарзини бошқариш жараёни фрагментациялашувининг олди олинади, давлат қарзини барқарор даражада сақлашга, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчага етгани очиқлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 2022 йилда қанчага етиши прогноз қилингани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди