Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Технология

General Motors эски автомобилларни электромобилларга айлантириш учун комплектларни сотади

Корпорация 2025 йилгача янги электромобиллар ва тегишли тармоқларни яратишга 35 млрд доллар сармоя киритмоқчи.

Фото: «voanews.com»

General Motors эски автомобилларни (Cadillac, Chevrolet, Buick) электромобилларга айлантириш учун электр комплектларни сотишни бошлайди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Компания ҳисоб-китобларига кўра, автомобилларни электр тортишга айлантириш учун бутловчи қисмлар бозори 2030 йилга бориб 20 миллиард долларгача ўсиши мумкин, чунки кўпроқ саноат корхоналари карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришни мақсад қилиб қўйган. GM автомобилларидан ташқари, сув транспорти ва махсус жиҳозлар ҳам конвертация қилинади.

Маълум қилиниишича, ихтисослашган устахоналар ходимлари биринчи навбатда ички ёниш двигателларидан фойдаланиш учун мўлжалланган эски автомобилларни конвертация қилиш учун зарурий тайёргарликдан ўтади.

Корпорация 2025 йилгача янги электромобиллар ва тегишли тармоқларни яратишга 35 миллиард доллар сармоя киритмоқчи, конверсия дастури ҳам шу буджетдан молиялаштирилади ва 2022 йилда иш бошлайди.