АҚШнинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси General Motors (GM)нинг 2022 йил иккинчи чорагидаги соф фойдаси 40 фоизга камайди, тўғриланган кўрсаткич бозор кутганидан паст бўлди. Бу ҳақда «Интекфакс» нашри хабар берди.
Компаниянинг соф фойдаси апрель-июнь ойларида 1,692 миллиард долларга қисқарган. Таққослаш учун 2021 йилнинг шу ойларидаги соф даромад 2,836 миллиардни ташкил этган. Умумий даромад 35,759 миллиардга етиб, 2021 йилнинг йилнинг шу давридаги 34,167 миллиард доллардан ошган.
FactSet билан суҳбатлашган таҳлилчилар GM’нинг даромадини ўртача ҳисобда 33,185 миллиард доллар, тўғриланган даромад эса — ҳар бир акция учун 1,33 доллар миқдорида бўлишини тахмин қилган.
Компания 2022 йил учун прогнозини тасдиқлади. Ундаги ҳисоб-китобларга кўра, бу йил GM’нинг соф фойдаси 9,6-11,2 миллиард долларни, ҳар бир акциянинг фойдаси 5,76-6,76 долларни, тўғриланган фойда эса 6,5-7,5 долларни ташкил қилади.
Таҳлилчилар ҳар бир акция учун соф даромад 6,89 долларни ташкил этишини тахмин қилмоқда. GM капиталлашуви 2022 йил бошидан бери 41 фоизга камайиб, 50,56 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Аввалроқ General Motors Cruise’нинг ўзи бошқариладиган автомобиллар бўлимидан улуш сотиб олиши ҳақида хабар берилган эди. Келишув якунлангач, GM’нинг умумий бўлинмадаги улуши 80 фоизгача оширилади.
«Cruise GM билан мослашувчан ҳамкорликда фаолият юритувчи мустақил компания сифатида ишлашда давом этади», — деб айтган Cruise бўлими раҳбари ва асосчиси Кайл Вогт.
Шунингдек, компания эски автомобилларни сотиш хизматини йўлга қўйишини ҳам маълум қилганди. Хабарга кўра, фойдаланилган автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи CarBravo номли веб-сайтни ишга туширилиши режалаштирилган. Дилерлар сайт орқали ҳам GM, ҳам бошқа компания автомобилларини сотади. Хизмат 2022 йилнинг ёзигача ишга туширилади.
Олдинроқ General Motors Россия бозорини тарк этиши айтилган эди. «Автостат» ижрочи директори Сергей Удаловнинг айтишича, компания 2015 йилда девальвация автомобиллар нархига таъсир ўтказгач, General Motors учун Россия жуда кичик бозорга айланган ва сотувлар пасайгач компания Россияда ишлаб чиқариш қисқартирган.
Аммо у Chevroletнинг оммавий моделлари Ўзбекистонда GM лицензияси асосида ишлаб чиқарилганини эслатди. Eurasianet UzAuto 2022 йил 9 мартдан бошлаб Chevrolet русумидаги русумли автомобилларни Россияга экспорт қилишни тўхтатганини ёзганди.


