Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Шуҳрат Абдураҳмонов ҳоким ёрдамчилари формаси учун 855 млн сўм ажратди

Вилоятда меҳнат шартномаси тузилган ҳоким ёрдамчилари сони маълум эмас.

Фото: «andijontongi.uz»

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига ҳоким ёрдамчиларининг униформаси учун 855 миллион сўм ажратилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 24 декабрь куни имзолаган фармойишга биноан, вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг 2021 йил 3-чорак якуни бўйича орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳоким ёрадамчилари формаси учун 855 миллион сўм, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармасига вилоят ҳокимлиги моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 130 миллион сўм ажратилган.

Фармойишда формалар тайёрлаб берувчи компания ёхуд вилоятда меҳнат шартномаси тузилган ҳоким ёрдамчилари сони кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими ўз қарори билан маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига 970 миллион 500 минг сўм ажратган. Қарорда пулнинг сарфланиш мақсади кўрсатилмаган.

Аввалроқ ҳокимларга янги ёрдамчи лавозими жорий этилгани ҳамда ушбу лавозимда олий маълумотли бўлмаганлар ҳам ишлай олиши хабар қилинганди.