Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Дуров ва Бакальчук 2021 йил энг кўп бойлик орттирган россиялик миллиардерларга айланди

Россиялик миллиардерларнинг бойлиги йил давомида 101 миллиард долларга кўпайди.

Фото: Kommers.uz

Telegram асосчиси Павел Дуров ва Wildberries асосчиси Татяна Бакальчук 2021 йилда энг кўп бойлик орттирган россиялик миллиардерларга айланди. Бу ҳақда Forbes ёзмоқда.

Қайд этилишича, Дуровнинг молиявий ҳолати асосий активи — Telegram баҳосининг ошиши ҳисобига 13,81 миллиард долларга ўсиб, айни вақтда 17,24 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Telegram’нинг муваффақияти 2021 йил октябрь ойида Facebook, Instagram ва WhatsApp’да юз берган кенг кўламли узилишлар билан боғлиқ. Бунинг ортидан Дуровнинг мессенжери қарийб 70 миллион янги фойдаланувчига эга бўлди.

Forbes рейтингида иккинчи ўринни Wildberries асосчиси Татяна Бакальчук эгаллади. Унинг бойлиги 2021 йилда 11,92 миллиард долларга ортиб, айни вақтда 13,02 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

2021 йилда энг кўп бойлик орттирган россиялик миллиардерларнинг рўйхати эса қуйидаги кўринишда давом этади:

  • Андрей Мельниченко «ЕвроХим» ва СУЭКнинг асосий акциядори ҳисобланади. Кўмир ва ўғитлар нархининг кўтарилиши туфайли бойлигини 10,6 миллиард долларга оширди;
  • Алексей Мордашов — «Северсталь»нинг асосий акциядори. Қора металлургия маҳсулотлари нархининг ошиши ҳисобига 6,83 миллиард долларга бойиди.
  • Вагит Алекперов. ЛУКОЙЛ асосий акциядорининг бойлиги нефть нархининг ошиши туфайли 6,44 миллиард долларга кўпайди;
  • Игорь ва Дмитрий Бухманлар мобиль ўйин ишлаб чиқарувчи Playrix (компания 2017 йилда Homescapes ўйинини чиқарган) асосчилари ҳисобланади. Йил давомида уларнинг ҳар бирининг бойлиги 4,6 миллиард долларга ошган;
  • Геннадий Тимченко НОВАТЭК (23,49 фоиз), «Сибур» (17 фоиз), «Стройтрансгаз» (53 фоиз) ва «Трансойл» (80 фоиз) акциядорлари ҳисобланади. У нефть ва газ нархининг ошиши натижасида 4,35 миллиард долларга бойиди;
  • Леонид Михелсон (+4,21 миллиард доллар) НОВАТЭК асосчиларидан бири ҳисобланади.
  • Олег Тиньков 3,42 миллиард долларга бойиди. 1 январдан бери TCS Group акциялари 2,5 баробардан ортиқ ўсди, компания капиталлашуви 16,2 миллиард долларга етди;
  • Леонид Федун ЛУКОЙЛ акциядори ва «Спартак» футбол клуби эгаси. Бойлиги 3,41 миллиард долларга ошган.

Умуман олганда, россиялик миллиардерлар 2021 йилда бойликларини 101,39 миллиард долларга оширди.

Аввалроқ 2021 йилда энг кўп бойлик орттирган дунёнинг 10 нафар миллиардери ҳақида батафсил маълумот берилганди.