Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда 2022 йил учун ҚҚС даромадлари прогноз қилинди

Республика бюджети даромадларининг 2022 йил учун прогнози тасдиқланди.

Фото: «profinansy.ru»

Ўзбекистонда 2022 йил учун давлат бюджети даромадларининг прогнозига кўра ҚҚС даромадлари 53,3 триллион сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунига биноан 2022 йил учун республика бюджети даромадлари прогнози тасдиқланган.

Қайд этилишича, давлат бюджетининг билвосита солиқлардан даромадлари прогнози қуйидагича қабул қилинган:

  • қўшилган қиймат солиғи — 53,3 триллион сўм;
  • акциз солиғи — 11 триллион 687 миллиард сўм;
  • божхона божи — 4 триллион 826 миллиард сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизгача пасайтирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳақида хабар берилди.