Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Тошкентдан Урганчга қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Қўшимча рейслар 4–9 январь кунлари амалга оширилади.

Фото: «orenburzhie.ru»

Ўзбекистонда Тошкент–Урганч–Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» корхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчиларга, айниқса, талабаларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 4 январдан 9 январгача Тошкент–Урганч–Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра Тошкент–Урганч йўналишидаги 556-сонли йўловчи поезди 2022 йил 4, 6, 8 январь кунлари соат 23:00 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан, Урганч–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 555-сонли йўловчи поезди эса 2022 йил 5, 7, 9 январь кунлари соат 19:30 да Урганч темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.

Қайд этилишича, қўшимча рейслар йўлга қўйилиши сабабли 2022 йил 7 январь куни Андижон–Хива йўналишида ҳаракатланадиган 656-сонли йўловчи поездининг ҳаракат жадвалига 1 кунлик ўзгартириш киритилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда Янги йил муносабати билан ички саёҳатга чегирмалар эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.