Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ўзбекистонда Янги йил муносабати билан ички саёҳатга чегирмалар эълон қилинди

Кенг турдаги чегирмалар 2021 йил 31 декабрь ва 2022 йил 1–2–3–4 январь кунлари амал қилади.

Ўзбекистонда Янги йил муносабати билан ички саёҳатга чегирмалар эълон қилинди
Фото: Sputnik

Ўзбекистонда Янги йил байрами муносабати билан ички саёҳатга чегирмалар эълон қилинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Янги йил байрами муносабати билан 2021 йил 31 декабрь ва 2022 йил 1–2–3–4 январь кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирмалар жорий қилинган.

Ўзбекистон Президентининг «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор чегирмалар эълон қилинган.

Хусусан, Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан республика аҳолиси учун ички авиақатновларга:

  • 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронтортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медальлар билан тақдирланган шахслар, Чернобиль АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун — 50 фоиз;
  • ногиронлиги бўлган шахслар, нафақахўрлар, оила (2 ва ундан ортиқ киши, яъни: эр ва хотин, эр ва хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандлари бўлган ота ёки 18 ёшгача фарзандлари бўлган она) учун — 50 фоиз;
  • сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, ОТМ талабалари, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар тизими махсус ўқув юртлари ўқувчилари ва тингловчилари учун — 40 фоиз;
  • алоҳида (индивидуал) йўловчилар учун — 30 фоиз.

Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан республиканинг барча ички қатновларига учун:

  • нафақахўрлар, ногиронлар, 1941–1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун — 15 фоиз;
  • ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС ва ДБ махсус таълим муассасалари талабалари учун — 15 фоиз;
  • оилалар (икки ва ундан ортиқ киши — эри ва рафиқаси, эр ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун — 15 фоиз;
  • коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун (4 кишидан ортиқ йўриқнома асосида) — 15 фоиз; «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун — 10 фоиз чегирмалар тақдим этилмоқда.

Бундан ташқари, «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига сифатли ва қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида, «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан «Дўстлик метроси–Янги Ўзбекистон боғи» йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилган. Ушбу йўналишда автобуслар қатнови 2021 йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар амалга оширилади.

Шу билан бирга, Янги йил байрами муносабати билан олий ва ўрта таълим таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчиларнинг қишки таътилида доимий турар жойларига бориб келишига қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways компаниялари томонидан 2021 йилнинг 25 декабрдан 2022 йилнинг 10 январгача маҳаллий қатновлари чипталарига талабалар ва ўқувчилар учун 50 фоизлик чегирма жорий қилинган.

Таъкидланишича, «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларида маҳаллий зиёратчилар учун 20 фоиз чегирмалар жорий қилинган. Шунингдек, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар ва овқатланиш шохобчалари томонидан чегирмалар берилмоқда.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Янги йил муносабати билан чегирмалар эълон қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун байрам чегирмалари юзасидан изоҳ бергани хабар қилинди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда