Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Бизнес 18:30 · 05.01.2022

Meta, Evergrande ва бошқалар. 2021 йилнинг энг йирик бизнес инқирозлари

Хитойнинг йирик компаниялари ҳукумат сиёсатининг бизнесга нисбатан «қаттиқлашуви»дан азият чекмоқда.

Meta, Evergrande ва бошқалар. 2021 йилнинг энг йирик бизнес инқирозлари
Фото: Kommers.uz

Бизнес учун 2021 йил осон кечмади. Баъзилар коронавирус инқирозининг оқибатларини енгишда қийинчиликларга дуч келган бўлса, бошқалар маблағ ёки чиплар етишмаслиги туфайли инқироз ёқасига келиб қолди. Қуйида 2021 йилдаги энг йирик бизнес муваффақиятсизликлари ҳақида сўз боради.

Evergrande’нинг «қулаши»

Evergrande кўчмас мулк билан шуғулланувчи Хитойнинг энг йирик компанияларидан бири бўлиб, унинг инқирози мамлакат тарихидаги энг йириги бўлиши мумкин.

Фото: Reuters

2021 йилнинг декабрь ойида компания 82,5 миллион доллар фоизларни тўлаш муддатини ўтказиб юборди. Ноябрда эса кредиторлар компаниядан 260 миллион доллар миқдоридаги облигацияларни қайтаришни талаб қилди. Шу тариқа Evergrande бошқа компаниялар ичида энг кўп — жами 300 миллион доллар қарзга кирди.

Гарчи компания расман банкротлик тўғрисида эълон қилмаган бўлса-да, бу эҳтимоллиги энг юқори сценарий бўлиб турибди.

Декабрь ойида Fitch рейтинг агентлиги Evergrande статусини «дефолтга яқин»дан «чекланган дефолт»га туширди. Шунингдек, S&P Global Хитой компанияси учун «танланган дефолт»ни эълон қилди. Ҳозирда Evergrande активлар ва акцияларни сотиш орқали маблағ йиғишга ҳаракат қилмоқда.

Facebook / Meta — йилнинг «энг ёмон» компанияси

2021 йил Facebook учун оғир ўтди. Йил Трамп тарафдорларининг Капитолийга бостириб кириши билан бошланди. Кейинчалик ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebook ҳам АҚШнинг собиқ Президенти тарафдорларини гижгижлашда айбланди.

Фото: Reuters

Айбловлар оқибатида компания Федерал қидирув бюросига ҳужум иштирокчиларининг шахсий ёзишмаларини тақдим этишга мажбур бўлди. Муаммолар шу билан тугамади: 2021 йилнинг октябрь ойида компания тарихидаги энг йирик узилиш юз берди — бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар бир неча соат давомида ўзларининг Facebook, Instagram ва WhatsApp аккаунтларига кира олмади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. 2021 йил октябрь ойида Facebook’нинг собиқ ходими Фрэнсис Хауген АҚШ Сенатида сўзга чиқиб, ижтимоий тармоқни нафрат уйғотаётганликда айблади.

Октябрь ойидаги воқеалардан сўнг, бир ой ўтгач, даркнетда Facebook’нинг 1,5 миллиард фойдаланувчисининг ўғирланган маълумотлари пайдо бўлди. Охир-оқибат, Yahoo Finance томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ушбу можаролардан кейин ўз номини Meta’га ўзгартирган Facebook «йилнинг энг ёмон компанияси» деб топилди.

Pinduoduo’нинг қулаши ва Хитой технология гигантларининг инқирози

Хитойда 2021 йил нафақат хитойлик ишлаб чиқувчилар учун, балки барча соҳалардаги Хитой технология компаниялари — электрон тижоратдан тортиб ЕdТech учун муаммоли йил бўлди.

Фото: Bloomberg

Хитойнинг йирик компаниялари, жумладан, Alibaba каби гигантларнинг капиталлашуви ҳукумат сиёсатининг бизнесга нисбатан «қаттиқлашуви» туфайли пасаймоқда. Худди шу сабабдан хитойлик миллиардерлар бойлик йўқотиш бўйича етакчига айланди.

Улар орасида биринчи ўринда – Pinduoduo электрон тижорат платформаси асосчиси Колин Чжэн Хуанг бўлди. Унинг молиявий ҳолати бир йил ичида 40,2 миллиард долларга камайган ва бу бутун дунёдаги энг ёмон кўрсатчикдир.

Salzburg Schokolade’нинг банкротлиги

Австриянинг Salzburg Schokolade компанияси машҳур «Моцарт» ва бошқа ширинликларни ишлаб чиқарарди. Бироқ компания 2021 йил ноябрь ойида банкротлик тўғрисида ариза берди.

Фото: LightRocket

Коронавирус пандемияси компанияга қаттиқ таъсир кўрсатди, чунки унинг маҳсулотлари асосан сайёҳлар учун эсдалик совғалари сифатида сотилган. Пандемия даврида туризм тўхтади, шу билан бирга компания фаолияти ҳам.

Раҳбарият ходимлар ва бизнес ҳамкорларга йўллаган мактубида келгусида ишлашга умид билдирганди. Аммо сайёҳлар ва байрам тадбирларининг кескин қисқариши туфайли савдонинг пасайиши жуда сезиларли бўлди. Компания ўз ходимларига маош ва ҳатто Рождество мукофотларини тўлаш учун ҳам маблағ топа олмай қолди.

Aerion Supersonic’нинг ёпилиши

Американинг Aerion Supersonic компанияси тижорий самолётлардан деярли икки баравар тез ва шовқинсиз учадиган бизнес-жетлар яратишни режалаштирганди. 2026 йилдан бошлаб тижорат хизматларини кўрсатишни бошлаш учун биринчи AS2 самолётини 2024 йилгача ишга тушириш режалаштирилган эди.

Фото: «fainaidea.com»

AS2 самолётининг қиймати 120 миллион долларни ташкил қилган бўларди. Бироқ 2021 йилнинг май ойида компания маблағ етишмаслиги сабабли ёпилганини эълон қилди, сентябрда эса барча активларини сотувга қўйди.

Aerion Supersonic 2004 йилда миллиардер Роберт Басс томонидан қўллаб-қувватланган саноат мутахассислари томонидан ташкил этилганди. Товушдан тез учадиган самолётларни ишлаб чиқувчилар орасида компания муваффақиятга эришиш учун энг яхши имкониятга эгадек туюлганди.

Аммо 17 йиллик уринишлардан сўнг компания битта ҳам самолёт, ҳатто реклама қилинган 10 ўринли товушдан тез учувчи АС2 йўловчи самолётининг ишчи моделини ҳам ярата олмади.

Forbes ёзишича, Aerion Supersonic мисоли товушдан тез учадиган самолётлар билан шуғулланадиган барча стартаплар учун сабоқ бўлиши керак. Бу жуда қиммат ва тез фурсатларда даромад олиб келмайдиган фаолият туридир.

Аввалроқ 2021 йилнинг энг машҳур ребрендинглари ҳақила батафсил маълумот берилганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади