Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Қозоғистонда барча банклар фаолияти тўхтатилди

Қозоғистондаги барча молиявий ташкилотлар — фонд биржаси, банклар, ва бошқа молия институтларининг фаолияти тўхтатилган. 

Фото: «kapital.kz»

Қозоғистонда барча банклар иши тўхтатилди. Бу ҳақда республика Миллий банкининг расмий вакили Олжас Рамазанов айтиб ўтди.

Унинг айтишича, Қозоғистондаги барча молиявий ташкилотлар — фонд биржаси, банклар, ва бошқа молия институтларининг фаолияти тўхтатилган. 

«Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон Миллий банки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терроризмга қарши операциялар ўтказилиши ҳамда Интернетдаги вақтинчалик узилишларни ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келинди», — дейди Рамазанов.

Маълумот учун, Қозоғистондаги вазият 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида (Манғистов вилоятидаги шаҳар, мамлакат ғарбида) суюлтирилган газ нархининг кескин ошишига қарши митинглар бошланганида кескинлашди.

Кейинчалик улар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланди.