Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни тўхтатди

Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиши мумкин.

Фото: «airliners.net»

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларига парвозларни тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 8 январдан 13 январгача режалаштирилган HY761/762/763/764 Тошкент–Олмаота–Тошкент, HY767/768 Самарқанд–Олмаота–Самарқанд, HY9729/9730 Нукус–Оқтўбе–Нукус, HY9725/9726 Урганч–Оқтов–Урганч, HY9727/9728 Нукус–Оқтов–Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлари етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинган.

Қайд этилишича, Олмаота, Оқтўбе ва Оқтовга бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадир.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Олмаота ва Оқтўбега парвозларни бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.