Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 19:30 · 12.01.2022

Ўзбекистон ташқи қарзининг ЯИМга нисбати 2023–2024 йиллардан бошлаб камайиши айтилди

Мамлакат ташқи мажбуриятларининг ҳажми 51,4 млрд долларни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон ташқи қарзининг ЯИМга нисбати 2023–2024 йиллардан бошлаб камайиши айтилди
Фото: «pixabary.com»

Ўзбекистоннинг келгуси 5 йилликдаги тараққиёт стратегиясида ташқи қарзни ЯИМга нисбатан 60 фоиздан оширмаслик мақсади белгиланмоқда. Молия вазирлиги Давлат қарзи департаменти директори Жасур Қаршибоев бу мақсад қанчалик реаллигига оид саволга жавоб берди.

«Ташқи қарз мана шу 60 фоиздан ўсиб кетмаслигининг механизмлари бор. Биринчи механизми — қонун. 2021 йилдан бошлаб давлат бюджети тўғрисидаги қонунда (2022 йилда ҳам шундай кўрсаткич бор) давлат қарзининг қолдиғи ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Яъни бу қонун бизга уни ижро қилиш мажбуриятини юклайди», — дейди у.

Молия вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзни ЯИМга нисбати 50 фоизга ҳам етказмасликни мақсад қилган.

«Шундан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қиламиз. Тўғрисини айтиш керак, халқимизда ҳукуматнинг [ташқи қарзни] 60 фоизгача ошириш нияти бор деган хавотир йўқ эмас. Бироқ биз 50 фоизгача ҳам етказмаслик ниятидамиз», — дейди Жасур Қаршибоев.

Таъкидланишича, давлат қарзининг ҳажми ҳозирги кунга келиб барқарорлашган.

«Ҳар йилги олдиндан лимитларни белгилаб бориш натижасида бизда давлат қарзининг ҳажми ҳозирги кунга келиб барқарорлашди. Мисол учун, 2021 йилнинг бошида ЯИМга нисбатан давлат қарзининг ҳажми 38,8 фоизни ташкил этганди, йил давомида эса бу кўрсаткич сал пасайди, яъни давлат қарзининг ўсиш темпи барқарорлашди», — дейди Молия вазирлиги вакили.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ташқи қарзи аввал жалб қилинган кредитлар ҳисобига ҳали ўсишда давом этади. Бироқ 2023–2024 йилдан бошлаб қарз ҳажми камайиши кутилмоқда.

«Олдин жалб қилинган қарзларнинг ўзлаштирилиши натижасида яна бир неча йил давомида ўсиш тенденцияси кузатилади, 2023–2024 йилдан бошлаб қарз ҳажми камайиши, яъни ЯИМга нисбатан барқарорлашиши ва пастга қараб тушиш тенденцияси кутилмоқда», — дейди Жасур Қаршибоев.

Шунингдек, Молия вазирлиги вакили Ўзбекистон ташқи қарзига қўйилган лимит ЯИМга нисбатан нега айнан 60 фоиздан ошмаслигига изоҳ берган.

«Нима учун лимит 60 фоиз этиб белгиланган? Айрим қўшни давлатларда ҳам қарз кўрсаткичлари лимитлари бошида пастроқ қўйилган. Лекин 2020 йилда кўрдик, кутилмаган шоклар бўлади, бундай шароитда ЯИМ ўсмай қолади. Шундай ҳолат бўлса, биз қонунни қайтадан кўришга мажбур бўлишимиз мумкин. Шунинг олдини олиш учун нисбатан мақсадли кўрсаткичимиз 60 фоиз деб қўйилмоқда», — дейди Молия вазирлиги расмийси 12 январь куни Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2021 йил 1 октябрь ҳолатига 37,6 миллиард долларни ташкил қилганди. Бу – 2021 йил 1 январига нисбатан 11 фоизга ёки 3,7 миллиард долларга кўп.

Маълумот учун, 2022 йилги давлат бюджетига асосан, 2022 йилда давлат ташқи қарзларини жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 миллиард доллар, Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 6 триллион сўм миқдорида белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2022 йил охиригача 30,4 миллиард долларга етиши прогноз қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди