Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 12:20 · 17.01.2022

Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш учун 100 млн евро қарз олинади

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14 январдан кучга кирди.

Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш учун 100 млн евро қарз олинади
Фото: Sputnik

Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш учун 100 миллионда евро қарз олинади. Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган «Франция тараққиёт агентлиги иштирокида ‘Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сўз боради.

 Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида 2021 йил 28 июнда имзоланган битимга асосан «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини молиялаштириш учун 100 миллион евро миқдорида қарз ажратиш назарда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш муддати — 5 йил (2022-2026 йиллар).

Лойиҳанинг умумий қиймати 147,07 миллион евро эквивалентида бўлиб, шундан:

  • 100 миллион евро — ФТАнинг қарзи;
  • 29,96 миллион евро — лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлар)нинг улуши;
  • 17,1 миллион евро (шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари шаклида маблағлар) — Ўзбекистоннинг улуши.

Божхона кодексига асосан Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинган.

Белгиланишича:

  • Лойиҳани амалга ошириш доирасида ФТА қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарларни (иш, хизматларни) ва махсус транспорт воситаларини олиб киришда (сотиб олишда) ҚҚС товарларни (иш, хизматларни) олиб кирувчилар (импорт қилувчилар, хизматларни сотиб олувчилар) томонидан тўланади;
  • ушбу божхона божи имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар ҳамда товарларни олиб келувчилар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.

Лойиҳа дастлаб Қорақалпоғистонда, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида амалга оширилади. Лойиҳа доирасида назарда тутилган чора-тадбирлар 50 фоиздан зиёд молиялаштирилгандан сўнг, республиканинг барча вилоятларида амалга оширилади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Кредит линиясини бошқариш, ФТАнинг қарзи ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг ва ҳисоботни юритиш функциялари лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига юкланади.

Қарз битими доирасида юзага келган барча тўловлар Лойиҳада иштирок этувчи банклар билан қайта кредитлаш битимлари имзолангунга қадар Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади ва қайта кредитлаш битимлари имзоланганидан сўнг лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уларга ажратилган маблағлар миқдорига мутаносиб равишда Ўзбекистоннинг республика бюджетига қайтарилади.

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • лойиҳа доирасида Франция тараққиёт агентлигининг қарзини сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали;
  • «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14 январдан кучга кирди.

Аввалроқ Ўзбекистон 2022 йил 14,5 миллион бош қорамол етиштирмоқчилиги маълум бўлганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди